Асосий мавзулар
16 январ 2017

Ўзини картошка билан таъминлаётган «қудратли давлат»

Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори ҳам «XXI аср» газетасидаги (12.01) чиқишида янги давлат раҳбарининг «2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб номлашида ўзига хос ҳикмат бор»лигини кўрибди.

Профессорнинг мақоласи президентнинг  бирор учрашуви, маърузаси ёки фармонига муносабат билдириш анъанасининг намунаси бўлиб, давлат раҳбарининг илм-фан намоёндалари билан учрашуви ортидан чоп этилган.

Олим гапни узоқдан бошлаган. «Бундан қарийб 26 йил аввал аҳолисини биргина картошка билан таъминлашга имкони бўлмаган бир қолоқ республика … дунё миқёсида ривожланишнинг «ўзбек модели» билан эътироф этилган қудратли давлатга айланди», дейди муаллиф.

У ёки атайин ёлғон ёзган, ёки кейинги вақтларда бозор ораламаган. Агар бозорга борганида бу «қудратли давлат»нинг фуқаролари ҳукуматнинг зўри билан арзонлаштирилган нархда сотилаётган картошкага қатор-қатор навбатда турганини кўрган бўларди.

Шундан сўнг профессор мамлакатимиздаги таълим тизимининг «замон талабларига жавоб берадиган» шарт-шароитлари ҳақида лоф уришга ўтади ва буни қиёслаш учун: «… ҳозирги кунда ривожланган давлат деб айтиладиган ўлкаларда 12 йиллик бепул мажбурий таълимга эришилгани йўқ, ақалли 5 йиллик мажбурий таълимни таъминлашга давлатнинг қурби етмаяпти», деб ёзади.

Албатта, мақталаётган таълим тизимида болалар металлолом, макалатура йиғиш, пахта теримига жалб этилиши ҳақида олим ҳеч нарса демайди.

«Қоровулбозор рақобатга тайёр», дея жар солди шу газета орқали Қоровулбозордаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи цех бошлиғи.

Бензин тақчил бўлиб, Тошкентдан бошқа жойлар эркин ёқилғи савдоси ҳақида унутганига анча йиллар бўлган, чиқарган бензини ҳам ифлослиги сабабли машина моторини чийиллатиб юборадиган завод ким билан рақобат қилмоқчи, деб ўйланиб қолади киши.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 январ 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Совуқларда дирдираëтган тошкентликлар, сиз билан ҳамдардман. МС: ...
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
21 май 2021
Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди, Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди ...
8 январ 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида «Абу Саҳий» МЧЖ «Тошкент Ипак йўли»га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...