Асосий мавзулар
16 апрел 2017

Абдурахим Пўлатов: Эрдўғон ғалаба қилса Туркия парчаланади

Муҳолифатдаги “Бирлик” партияси лидери, ҳозир АҚШда яшаëтган Абдураҳим Пўлатов Туркия ватандошларига мурожаат қилиб, якшанба куни Туркияда президент ваколатини узайтириш масаласида ўтказилган референдумда Конституциядаги ўзгартиришларга қарши овоз беришга чақирди.

Ўзининг фейсбукдаги саҳифасида 72 яшар мухолифатчи Пўлатов 16 апрел куни Туркияда бўлаëтган референдумни “давлатни исломийлаштиришга йўл очиш мақсадидаги хатарли тадбир” дея атади.

«Референдумда Ражаб Эрдўғон тарафдорлари, тўғрироғи, исломчилар ғалаба қозонса, Туркия исломлашиш йўлидан кетишни жадаллаштириб, тезда тўла исломий давлатга айланиши, бу нарса бутун дунёни остин-устин қилиб юбориши муқаррар, натижада Туркия парчаланиб кетиши аниқ», дея таъкидлайди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатов.

Туркиядаги рефередумда ўзгартиришларга “Ҳа” дейдиганлар ғолиб чиқса, ҳаммага ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирган Пўлатов референдум натижалари қандай бўлишидан қатъий назар Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия истиқболи учун хатарли шахс бўлиб қолаверишига эътибор қаратди:

«Шуни ҳам тушунаманки, бугун референдумда исломчилар ютқазсалар ҳам, Ражаб Эрдўғон ўз ниятидан қайтмайди. У ҳозир Туркияда ўз диктаторлигини ўрнатиб бўлди, демак, мавжуд Конституцияга тупуриб бўлса ҳам, Туркияни исломий давлат деб эълон қилиш йўлида иш олиб бораверади. Менинг мақсадим, биринчи навбатда, туркий давлатларнинг рахбарлари, қолаверса, бутун Ғарб Ражаб Эрдўғоннинг режаларига очиқдан-очиқ қарши чиқиши, керак бўлса, уни бу режеалардан воз кечишга зўрлаш йўлига ўтишларига эришишдир.

Акс ҳолда, Туркия парчаланиб кетади, Турк Дунёси тушунчаси ўлади, Марказий Осиё давлатлари Хитойнинг вассалларига айланадилар», дея таъкидлайди ўз мурожаатида Абдураҳим Пўлатов.

Туркияда Президентлик ваколатларини кенгайтириш борасида халқ референдуми бўлиб ўтмоқда.

Овоз берувчилар Ражаб Тойиб Эрдўғондан бошлаб келажак президентларга янги ваколат бериш-бермасликни ҳал қилишади.

Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси Туркиянинг парламентар бошқарувини Президент бошқарувига ўзгартиришни исташади.

Референдумда «Ҳа» деб жавоб бериш Эрдўғоннинг 2029 йилгача ҳокимиятда қолишига шароит яратиши ҳам мумкин.

Расм муаллифи таниқли турк рассоми Эргин Асëли
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 ноябр 2015
30 октябр куни милиция ходимлари Яккабоғ тумани Амир Темур жамоа хўжалиги, Хўжа Илғор маҳалласида яшовчи Манзура Туробованинг 6 сигири ...
14 март 2020
Рассом Кирпи
23 апрел 2019
«…воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, «қора зона»лар чиғириқларидан ўтиб, “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг ...
10 май 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин орада бирор тийин сарфланмади ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...