Асосий мавзулар
11 май 2024

11 май – Сталин қрим татарларини сургун қилишга қарор берди

1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади.

Қрим татарларининг депортация қилинишига асос бўлган ҳужжат

Айни ҳужжат асосида ярим оролнинг аксарият аҳолиси – 150 минг қрим татари бир кунда Ўзбекистонга мажбурий кўчирилди.

Мудофаа қўмитасининг ГОКО-5859 рақамли бу қарорига Лаврентий Бериянинг уруш пайтида қрим аҳолиси орасида «дизертирлик, коллаборационистик ва душманона кайфият» ҳақидаги алоҳида ҳисоботи асос қилиб олинган.

Қрим татарларини Ўзбекистонга мажбурий кўчириш амалиёти 1944 йилнинг 18-20 майида амалга оширилди.

Уруш ҳақиқатлари

Аслида Иккинчи жаҳон уруши пайти 85 447 нафар қрим татари оккупацион армия томонидан Германияга ҳайдаб кетилган, 71 921 одам қатл қилинганди.

Урушдан кейин эса Сталин буйруғи билан Қримда халқ душмани сифатида гумон қилинган минглаб шахслар ҳибсга олинган ва қатл этилган.

Қрим татарларини мажбурий кўчириш ва ундан кейинги амалиётлар чоғида уларнинг кўплари қурбон бўлганига оид ҳужжатлар сақланган.

Жумладан, ЎзССР КП(б) МҚ Қримдан «кўчирилганлар»нинг дастлабки даврда «қониқарсиз шароитларда» яшашгани, бу улар орасида ўлим даражасининг ошишига сабаб бўлганини билдирган.

Мазкур ҳужжатга кўра, 16 минг одам, яъни Ўзбекистонга кўчирилганларнинг 10 фоизи шу даврда ҳалок бўлган.

Қрим татарларининг камроқ қисми (30 минг нафари) Молотов, Свердловск, Горький вилоятларига ва Марий АССРдаги ўрмон хўжаликларида ишлашга жўнатилган.

Қолганлари эса Бошқирдистон АССР, Гурьев, Иванова, Кострома, Кемерова ва Киров вилоятларига сургун қилинган.

Улар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш ва кўмир конларидаги ишларга жалб қилинишган.

2014 йилга келиб эса Путин Россияси томонидан Қрим тағин ишғол қилинди. Бироқ бу алоҳида мавзу.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 март 2016
Туркманистон президентидан китоб совға олган мулозимлар уни манглайига суртмоқда. Eltuz.com айни ғаройиб сиғиниш ритуали акс этган ҳолатни ҳажв остига ...
27 сентябр 2017
Украина суди томонидан қамоққа олинган 51 яшар ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов Ўзбекистонга эстрадиция қилиниши мумкин. Фото: Рефат Чубарев «Детектор ...
29 январ 2021
Мана, яна сиз билан бетма-бет, юзма-юзман. Қаршингизда гапириб ўтирибман. Раҳматли катта бобом Латиф қори одамлар тўғри сўздан қўрқадиган замонда ...
18 май 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...