Видео
18 май 2017

Ўзбек олими Генерал Дўстимга бағишлаб қўшиқ куйлади (видео)

Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди.

Дам тор, дам гитара чолғусида куйлаган қўшиқларида олим Афғонистонда жанг қилаётган генерал Абдурашид Дўстим, ҳинд актёри Радж Капур, марҳум рус қўшиқчиси Владимир Висоцкий ҳақида куйлади.

Шунингдек, Хоразм мусиқа оҳангларида у инглиз, испан, араб, ҳинду, форс ва рус тилларида ҳам куйлашга ҳаракат қилди.

Муҳлисларидан Аҳмад Хоразмий ўз қўшиқларини оддий бир санъатсеварнинг примитив усулда тайёрлаган ҳиргойилари сифатида қабул қилишларини сўрайди.

Элтуз нашри эътиборингизга айни ҳиргойи парчаларидан тузилган бир минутлик видеолавҳани тақдим қилади.

Аҳмад ҳожи Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) Ўзбекистонга киришига расман тақиқ қўйилган олим.

Қишлоқ хўжалик фанлари доктори¸ Ўзбекистон фанлар академиясининг собиқ аъзоси, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий Хоразм вилоят ҳокимлиги агросанаот мажмуасида ва бошқа ҳукумат тизимларида ишлаган.

2005 йили ишдан бўшатилганида, норозилик пикетлари ўтказиб, ишга тикланиш мақсадида тадбирлар ўтказгани ва тазйиқларга учрагани ортидан ўша йилнинг ўзида Британиядан бошпана олган.

Каримов ўлимидан кейин олим Ўзбекистондаги ўзгаришлардан умидвор бўлиб Шавкат Мирзиëев номига мактуб ëзди.

Мактубда у, Ўзбекистонга сафар қилиб, яқинлари билан кўришиб қайтишга имкон беришини сўраган эди.

Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг Бош вазир виртуал қабулхонасидан олган жавоб хатида “Сизга Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-қарорининг 19 моддаси асосида яъни “миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида” Ўзбекистон републикасига келишингиз рад қилинади, деб ëзилган.

Бундан олдин айни мазмундаги рад жавоби ëзилган мактуб олимнинг Хоразм вилоятида истиқомат қиладиган ўғли Ойбекка вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саъдуллаев имзоси билан келган эди.

Видео: https://youtu.be/PUnoU5dxc3A

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2024
“Катта еттилик”ка аъзо давлатлар Италиядаги саммит чоғида музлатилган Россия активларидан Украинага ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш механизмини келишиб олди,  деди ...
28 ноябр 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
7 феврал 2019
Тошкентда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 5 февраль куни «Буюк келажак» ташкилоти ташаббуси билан «Ўзбекистан-2035» иккинчи халқаро форуми ўз ...
7 август 2019
Тошкент марказидаги Пушкин кўчасида 6 август куни юз берган аварияда камида уч шахс, жумладан, ИИВнинг икки ходими шикастланди. Воқеа ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...