Асосий мавзулар
5 сентябр 2017

Конвертация чала очилди, қора бозор эса ишлаяпти

5 сентябрдан Ўзбекистонда конвертация эълон қилиниб, АҚШ доллари эркин савдога чиқарилди.

Элтуз нашри мухбири Тошкентдаги бир қанча шохобчаларда валюта савдоси очилганини тасдиқлади. Унинг билдиришича, АҚШ доллари 8000 дан ҳарид қилиниб, 8150 сўмдан сотилмоқда.

Бироқ ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назир Элтуз мухбирига ҳамма ҳам доллар сотиб олишга шошилмаётганини билдирди.

«Банклар доллар сотишга тайёр эмас. Лекин долларни сўмга алмаштиришда муаммо йўқ. Банкда доллар қиммат. Одамлар кутмоқда» деди у.

Шунингдек Анвар Назир конвертациянинг биринчи куни ҳам пойтахтда қорабозор ишлаганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, банклардан нақд доллар ҳарид қилиш имкони яралмагунча, қорабозор ишлайверади.

Ўзбекистонлик журналист Шухрат Хуррамовнинг билдиришича, банкда унга долларни фақат конверсион картага тушириш шарти билан ҳарид қилиш мумкинлигини айтишган.

«Бу вақтинчалик чора ва 3-4 ойдан кейин банклар ҳам нақд доллар сота бошлашади» дея унга билдиришган.

Бошқа бир суҳбатдош Нодира Хидоятова эса ҳукуматнинг бу қароридан мамнун эканини билдирди.

«Мен иқтисодчимасман, бироқ конвертация, инвестиция мухитини жонлантириш, давлат ҳазинасига катта тушумнинг келиши, банклар ишининг нормал ишлаши учун биринчи навбатда керак бўладиган зарури шартдир».

«Ягона ҳадигимиз энди нарх-навонинг ошишидан», деди у Элтуз мухбирига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 сентябр 2016
Ўзбекистонда президент Каримов маъракалари тугаши биланоқ аҳолини пахта далаларига оммавий сафарбар қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб, 7-8 сентябр кунлари, пахта ...
21 сентябр 2020
Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу долзарб бўлиши табиий. ...
17 июл 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Афғонистондан ўтган 405 килограмм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган 42 ёшли подполковниги Баҳром ...
20 феврал 2018
Фирибгарликда айбланаётган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев ва унинг шерикларига 16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...