Асосий мавзулар
14 январ 2018

Ёзувчи Носир Фозилов вафот этди

13 январь куни Тошкентда таниқли ўзбек ёзувчиси Носир Фозилов 88 ёшида вафот этди. Адибни яқиндан билган кишилар унинг камтар ва хокисор бир одам бўлганини эслашади.

Носир Фозилов 1929 йили Чимкент вилоятининг Туркистон туманида туғилди. 1954 йили Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлагач, «Гулхан» ва «Шарқ юлдузи» журналларида адабий ходим сифатида ишлади. 1984 йилдан эса Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида проза бўлимини бошқарди.

Ёзувчи «Шум боланинг набиралари», «Ирмоқ», «Қора хат», «Кўклам қиссалари» китоблари, «Оқсой» ва «Саратон» қиссалари билан танилди.

«Шум боланинг набиралари» асари учун Ғафур Ғулом мукофоти ва қозоқ адабиётидан ўзбек тилига таржималари учун Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Бейимбет Майлин номидаги мукофоти соҳиби бўлган.

«Элтуз» нашри марҳумнинг оила аъзолари, ҳамкасблари ва дўстларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги туғилган чақалоқни осмонга кўтариб ...
12 апрел 2023
Шу кунларда тармоқда очиқланган бир қанча ҳужжатлар Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков шахсининг манфаатлар тўқнашуви остида қолаётганини, ...
10 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на учун дунёга келдинг,Кайфиятинг баён ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...