Асосий мавзулар
1 феврал 2018

Ўзбек террорчиси швед артистининг уйида фаррошлик қилган

Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи томонидан фаррошликка ёллангани ҳақида ёзди.

30 январь куни очиқланган тергов материалларига кўра, бир неча ой давомида Оқилов швед комедиантига тегишли уй таъмирида бўёқчига ёрдамчи бўлиб ишлаган.

“Менинг вазифам фақат тозалаш, тозалаш ва тозалашдан иборат эди”, дея билдирган Оқилов терговда.

Нашрнинг иқтибос келтиришича, швед полицияси комик артистнинг оила аъзоларидан бири ўзбек террорчиси Раҳмат Оқиловга Готланддаги кўчмас мулк таъмири учун 85 000 крон (10 минг АҚШ долларидан сал ошиқ) ҳақ тўлаганини очиқлаган.

Комедиант Ўз Нуин эса бундан бехабар бўлгани, Готланддаги уйи таъмири ва унга одам ёллаш ишлари билан унинг акаси шуғулланганини билдирган.

Оқиловнинг Швецияда нима билан шуғулланганига оид хабарлар 30 январь куни расмий айблов хулосаси эълон қилинганидан кейин тарқалди.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган Швецияга зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокгольм марказида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Фото: Швед комедия артисти Ўз Нуин, Aftonbladet

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 май 2016
“Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Тошкент вилояти бўйича 1158 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 11 мингдан зиёд маслаҳатчиларини ...
12 март 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи ортидан икки давлат ўртасидаги ёпиқ чегаралар очилди ва икки мамлакат ватандошлари учун 30 кунлик ...
15 декабр 2015
Бугун Остерсунд туман суди Обид Назаровга суиқасдда айбланган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ...
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...