Асосий мавзулар
23 май 2023

23 май – ўзбек ойдини Мунавварқори НКВД томонидан ўлдирилди

Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунавварқори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кундир.

Мунавварқори

Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилди. Ўзбек зиёлиси Абдурашидхон оиласидаги учинчи ўғил эди. Дастлаб Тошкентда Юнусхон мадрасасида ўқиди. Ўн ёшидан Бухородаги мадрасалардан бирида ҳадис ва фиқҳ илмидан таҳсил олди. Тошкентга қайтгач, Дархон маҳалласи масжидида имомлик қилди.

Исмоилбек Гаспирали томонидан 1881—1914 йилларда Қримда нашр этилган «Таржумон» газетаси Мунавварнинг миллий зеҳниятига таъсир кўрсатди ва у кейинчалик Туркистон ҳудудида илк жадидлар мактабига асос солди.

Мактаблар ўз самарасини берди, у ерда саводсиз туркистонликлар ўқиш-ёзишни ўргандилар, миллий ўзликни танидилар.

Мунавварқори жадид мактаблари учун янги товуш усулида дарсликлар — «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907 йил) алифбе ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907 йил) ўқиш китобларини чоп эттиради. Булар ўлкадаги асосий дарсликлар сифатида октябрь тўнтаришидан сўнг ҳам кенг қўлланилади.

Миллий озодлик фақатгина мактаб очиш билангина амалга ошмаслигини билган Мунавварқори ўз сиёсий фаолиятини бошлайди ва ҳамфикрлари билан Туркистонда «Шўрои уламо» ташкилотига асос солади. Ташкилот Туркистон мусулмонлари қурултойини ташкил этиб, 1917 йили Туркистон демократик мухторияти эълон қилинади.

Мунавварқори шўро тарихида «халқ душмани», «миллатчи», «маҳаллий буржуазия идеологи» дея таърифлаб келинди. Унга нисбатан ёш авлодда нафрат туйғусини тарбиялашга ҳаракат қилинди.

Мунавварқори бор-йўғи 53 йил яшади. Шундан 39 йили инқилобдан олдинги чоризм мустамлакаси остидаги болалик, балоғат ва фаоллик даври бўлса, қолган 14 йили қизил империя ва ленинча қатағон сиёсати томонидан маънавий хўрланиш замони бўлди.

У 1929 йил 6 ноябрда қамоққа олинди. Умрининг охирги икки йили ҳарбийлаштирилган сиёсий бошқарма қамоқхоналарида ўтди.

1931 йилнинг 23 майида Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинган ва Ваганкова қабристонига дафн этилган.

Баҳром Раҳмон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 август 2021
Рассом Туз
12 апрел 2021
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчига 2 баҳо қўйгани учун шогирдининг қариндошлари томонидан калтакланди. ...
23 июл 2018
«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 29 ёшли Месут Ўзилнинг турк эканлиги Германиянинг жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги боис, унинг юзига солинди. «Агар ...
15 сентябр 2017
15 сентябр куни Тошкентдаги «Zeroline» галереяси «Қочиш» (Побег) деб номланган тасвирий санъат кўргазмасида, мамлакатни тарк этган рассом Шуҳрат Бобожон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...