жума,
20 декабр 2024
4 октябр 2018
Ўзбек тарихидаги қонли кун
Бугун ўзбек тарихидаги энг қайғули сана. Бундан роппа-роса 80 йил бурун, 1938 йилнинг 4 октябрида ўзбек миллати ойдинларидан иборат катта бир гуруҳ ўлимга ҳукм қилинган эди.
СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг 1938 йил октябрдаги сайёр йиғилишларида ўзбекистонлик 507 нафар сиёсий маҳбус устидан ҳукм чиқарилган.
Суратда: Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганларнинг бир қисми. Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Пўлат Солиев, Ғози Олим Юнусов, Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов, Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов.