Асосий мавзулар
30 март 2019

Китоблари ва телефони олиб қўйилган шоир Маҳмуд Ражаб Тошкентга чақирилди

Тошкент аэропорти божхонасида китоблари ва телефони олиб қўйилган ўзбекистонлик шоир, хоразмлик 56 ёшли Маҳмуд Ражаб 30 март куни унга божхона бўлимидан қўнғироқ қилишганини «Элтуз»га билдирди.

«Ҳозир Гурландаман, Тошкентга 1 апрель куни етиб боришим керак экан. Менга бу ҳақда божхона нозири, лейтенант Ҳусан Бобониёзов қўнғироқ қилиб айтди, душанба куни соат 10.00 га Тошкент аэропортига етиб келишимни тайинлади», деди Маҳмуд Ражаб.

Божхона ходими Маҳмуд Ражабдан мусодара қилинган Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси Муҳаммад Бекжоннинг китоблари, шунингдек, унинг олиб қўйилган телефони экспертизадан ўтказилгани, унга нисбатан диний идора хулосаси олинганини маълум қилган.

Маҳмуд Ражаб Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан ўзбек зиёлиларининг биридир.

«Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ўзбек шеъриятининг улуғ даҳоларидан биридир. Муҳаммад Бекжон эса «Элтуз» тингловчиларига «Алвидо, Жаслиқ» (Қўрқувнинг нариёғида) китоби аудиоверсияси билан яхши таниш.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 29 майида шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс Муҳаммад Солиҳ расми билан тушган суратини тармоққа қўйгани учун прокуратурага чақирилган эди.

«Элтуз» нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа Бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2017
Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди. “Шукур” – деди Элтуз ...
30 ноябр 2016
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари Телекоммуникация секторидаги коррупцион схемалар ёрдамида тўпланган активларнинг мусодара қилиниши ва коррупция жабрдийдаларига қайтарилиши лозимлиги ҳақида ...
12 январ 2023
Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўмининг собиқ биринчи котиби, СССР Олий Cовети Миллатлар кенгаши собиқ раиси таниқли ўзбек-совет сиëсий арбоби, дипломат, ...
26 март 2019
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жорий қилган ИИВ ходимларининг янги формалари эскисидан тубдан фарқ қилади. Аксарият атрибутлари кулрангда бўлган милициянинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...