Асосий мавзулар
16 октябр 2019

Матбуот ҳимоясидаги истисно

Саида Мирзиёева “ОАВни ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлимиздан қайтмаймиз”, дея бонг ураётган бир пайтда отасининг шотирлари мустақил журналистни адолат истаганларнинг хатти-ҳаракатини ёритгани учун жиннихонага тиқиб ўтирибди.

Умуман, Ўзбекистонда ОАВ эркинлигига бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилгани яхши бўлди. У ерда кўтарилган масалалар журналистлар эркинлиги кенгайишига хизмат қилишини ҳам тахминлаш мумкин.

Лекин шундай анжуман ўтказилаётган бир пайтда мамлакатнинг бир блогери сиёсатга мақбул бўлмаган ишларни оммага етказгани учун руҳий касалликлар шифохонасида ўтиргани бундай некбинликка соя солиши турган гап.

Энг афсусланарлиси, давра суҳбатида бу блогернинг тақдири масаласи кўтарилмагани кишини ўйлантиради.

Ҳар ҳолда маҳаллий матбуотда бу масала хусусида бир оғиз сўз ўқимадик. Балки айтилган бўлса ҳам уни ёритишга журъат бўлмагандир. Яна худо билади…

Ҳатто халқаро анжуманда қатнашиб, ўзига нисбатан бўлаётган таъқиб ва тазйиқлардан ҳимоя истаган бошқа бир журналист ва блогернинг бу истаги ҳам истисно билан қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон матбуотининг бугунги “отаси” Комил Алламжонов бу масалада гапни “Журналист ва блогерлик — ҳамма нарса мумкин дегани эмас. Унинг ҳам қонун-қоидаси бор”, дея бошлагани ортида ана шу истисно мана-ман деб кўриниб туради. 

Унинг “Лекин барча қонунларга ва белгиланган этика меъёрларига риоя қилган ҳолда ишласангиз-у, сизга нисбатан адолатсизлик ва тазйиқлар бўлса, унда сизни албатта ҳимоя қиламиз”, деган ваъдаси юқоридаги гапи каби тарози босмайди. 

Зеро, ҳимоя истаган журналист ва блогер шу пайтгача қонунбузарликлар ва “белгиланган этика меъёрларига риоя қилмаслик” борасида танилмаган.

Унинг биз билган ягона қуроли тўғри сўз ва адолатни қарор топтиришга уринаётган қаламидир.

Қолаверса, истиснода хоразмлик блогер қиз Шабнам Оллошукурованинг тақдирига ишорани ҳам кўрсангиз бўлади агар истасангиз.

Зеро, қонунларнинг қандай татбиқ этилиши, “этика меъёрлари”нинг меъёри даражаси юксак мартабали амалдорлар ва кучишлатар тизимларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ экан, ҳали Ўзбекистонда тўла эркин матбуотга йўл берилиши жуда қийин.

Журналистларни “дўст” ва “душман” тоифаларига бўлган ҳолда кўришга чек қўйилмаса ҳам шу аҳвол давом этаверади. 

Чунки бундай тоифалар ҳам яна ўша амалдорлар хоҳиш-иродасига кўра ажратилади. Бундан эса яхшилик кутиш ярамайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 август 2019
Бир гуруҳ фаолларнинг 13 август куни шоир Маҳмуд Ражаб ҳимоясига норозилик намойиши ўтказишни сўраб Хоразм вилояти ҳокимига, вилоят ИИБ ...
22 феврал 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда бўлган журналист, 64 ёшли Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни ўзининг фейсбук саҳифасида шундай ёзув ...
3 август 2016
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ...
29 апрел 2019
Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов хизмат машинаси сифатида миниб юрган «Малибу-2» автомобили тармоқларда баҳс уйғотди. “Вақф” ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...