Асосий мавзулар
15 январ 2020

Таниқли ўзбек ëзувчиси «Озодлик-Озод Европа» радиосида раҳбар бўлди

Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë дастурлари директорлигига тайинланди.

Бундан олдин у «Би-Би-Си» жаҳон хизматида раҳбар лавозимда ишлаб келган эди. Ҳамид Исмоил 2019 йилги Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг обрўли адабий мукофоти ғолиби бўлган ”Жинлар базми” романи муаллифи.

2017 йилнинг март ойида «Би-Би-Си» Марказий Осиë хизмати мухбирлари ва Британия дипломатларидан таркиб топган делегация таркибида Ўзбекистонга келган Ҳамид Исмоил Тошкент аэропортида тўхтатилиб, Лондонга қайтариб юборилгани ҳақида «Элтуз» ëзган эди. Делегация таркибини тасдиқлаб расман таклифнома берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўшанда нега Ҳамид Исмоил Ўзбекистонга киритилмаганини изоҳламаган.

Ҳамид Исмоил Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги саволларига жавоб беришни рад этиб расмийлардан узр талаб қилди. Ëзувчи агентлик мухбирига ëзган хатида “Мени Ўзбекистондан чиқариб юборган мулозимлар расман узр сўрамагунича¸ улар ўзиники қилиб олган ерни елкамнинг чуқури кўрсин”, дея билдирган.

Бу мактуб тўлиғича ЎзА сайтида эълон қилинган эди: “Азизим Анорахон, куюнчаклигингиз учун раҳмат, лекин менинг кўнглимда катта гина бор. Бундан роса икки йил аввал, Тошкент қўналғасига учиб келиб биринчи қилган ишим – дўстлардан машина сўраб онамнинг мозор бошисига ўтмоқчи бўлганимда, Ўзбекистон расмийлари мени ўз Ватанимга киритмай, Истанбулга қувишган. Бундай бедодликлар осонликча унутилмайди. Ўшанда ўзимга: то бу расмийлар расман узр сўрашмагунча, улар ўзиники қилиб олган ерни елкамнинг чуқури кўрсин, деб айтганман. Узр, лекин раҳматли онам мени ўз сўзида турувчи қилиб тарбиялаган. Афсуски, саволларингизга жавобим шу. Ишларингизда зафарлар тилаб, Абдулҳамид акангиз”.

Таниқли журналист ва ёзувчи Ҳамид Исмоил давлат комиссияси ўзи суратга олишда иштирок этган ҳужжатли фильмни «маънавият тенденцияларига мос келмайди» деб топганидан сўнг 1992 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. 1992 йили Ҳамид Исмоил «Би-Би-Си» телевизион гуруҳи билан Ўзбекистон ҳақида фильм олиш устида ишлагани ортидан унга қарши жиноят иши қўзғатилган ва ëзувчининг ҳукуматни ағдариш уринишига алоқадорлиги ҳақида баёнот берилган эди.

Ҳамид Исмоилни қоралашга уриниш бу баëнотдан 27 йил ўтиб ҳам давом этмоқда. Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасида ўтказилган наср кенгашининг ҳисобот йиғилишида уюшма расмийси Рисолат Ҳайдарова “халқаро адабий мукофотни қўлга киритган “Жинлар базми” романини “асар остида сиёсий манфаат ётибди”, дея танқид қилган эди.

Ҳамид Исмоил ўз асарларини ўзбек ва рус тилларида ëзади. Унинг “Темир йўл” романи 2006 йилда таниқли инглиз ëзувчиси Роберт Чандлер тарафидан инглизчага ўгирилиб Лондонда чоп қилинган. Ҳамид Исмоилнинг шеърий асарлари Ингаборг Балдауф ва Зигрид Клайнмихел таржимасида немис тилида ҳам чоп қилинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 июл 2018
«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 29 ёшли Месут Ўзилнинг турк эканлиги Германиянинг жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги боис, унинг юзига солинди. «Агар ...
27 август 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
29 ноябр 2019
Жажжигина ўғил бола отасидан сўради:– Яхши деган cўз нимаю, ëмон деган нимаси? Бу мисраларни ëзган шоир Владимир Маяковский «Нима ...
3 май 2023
Маълумотларга кўра, 2022-йил сентабр ойида бухоролик аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, жиноий режани олдиндан режалаштирган.   Аёл ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...