Асосий мавзулар
27 январ 2020

Чироқчида ИИБнинг гумонланувчини ўлдирган 5 ходими қамалди

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйганликда айбланиб ҳибсга олинди.

«Элтуз» тасарруфидаги терговгача суриштирув ҳужжатларида ëзилишича, жорий йилнинг 23 январь тунги соат бирларда 32 яшар гумонланувчи Юсуф Абдураҳмонов ИИБ биносида ўлган. 

Ҳужжатларга кўра, Лангар қишлоғида мол ўғирлигида гумонланиб ҳибсга олинган Абдураҳмоновнинг жасади Чироқчи тумани ИИБ ЖҚ гуруҳи тезкор вакили, 30 ёшли катта лейтенент Бекзод Очиловнинг 3- қаватдаги кабинетида топилган.

Гумонланувчи ўлими юзасидан Қашқадарë прокуратураси текширув бошлади. Кузатув камераси тасвирлари ўрганилмоқда. Бу ўлим билан боғлиқ жиноят иши фигуранти сифатида Чироқчи тумани ИИБнинг беш нафар ходими қамоққа олинган.

Абдураҳмоновнинг жасади вилоят прокуратураси ходимлари томонидан кўздан кечирилди. «Элтуз»да мавжуд бўлган ҳужжатда ëзилишича, марҳумнинг чап кўзи, чап елкаси, чап билаги ва иккала қўли юза қисмида шафқатсиз қийноқ аломатлари мавжуд.

“Айбига иқрор” қилишнинг ўзбекча модели

Лангар МФЙ Тўлақул қишлоғида 2019 йилнинг ëзида бешта ҳўкизни ким ўғирлаганини аниқлаш мақсадида шу тумандаги ўнлаб турғунлар олти ой давомида ИИБ биносига олиб келиниб, сўроқ қилинаверган. 

Шундай гумонланувчилардан бири (ҳозирда марҳум) Юсуф Абдураҳмонов 2020 йилнинг 22 январь куни кечқурун соат тўққизларда қўлига кишан солинган ҳолда туман ИИБ маъмурий биносига олиб кирилган. 

Кузатув камераларида Абдураҳмонов катта лейтенант Очилов етовида бинога олиб кирилгани акс этган. 

Ҳужжатларга кўра, Очилов гумонланувчи Абдураҳмоновни бино учинчи қаватидаги ўз хонасига киргизиб, майор, 31 яшар Нурбек Овлаев ва ИИБ ЖҚ гуруҳи тезкор вакили, 35 яшар капитан Анвар Жонқобилов қўлига топширган.

Ҳужжатларда катта лейтенент Очиловнинг чиқиб кетгани айтилади (аммо кузатув камераси тасвирларида бунинг аниқ далили йўқ).

Терговгача суриштирув баëнномасида ëзилишича, 22 январь 23.30да майор Овлаев ва капитан Жонқобилов гумонланувчи Абдураҳмоновнинг соғлиғи сўроқ пайтида бирдан ëмонлашганини ИИБ ФМБ бошлиғи биринчи ўринбосари Менгноровга билдиришади. Чақирилган шифокорлар томонидан Абдураҳмоновнинг ўлими қайд қилинади. 

23 январь кунги маълумотномада ëзилишича, “марҳумни сўроқ пайтида уриб қийнаб ўлдирган Овлаев ва Жонқобилов номаълум томонга қочиб кетиб қолишган”. Маълумотда Овлаев ва Жонқобилов қидирувга берилганини ëзилади. «Элтуз»га 27 январь куни маълум бўлишича, майор Овлаев ва капитан Жонқобилов дохил ИИБнинг яна учта ходими қўлга олинган.

Қашқадарë прокуратураси ушбу жиноятни ўрганмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) бўйича жиноят иши очилган.

Бундан олдин, 2013 йилда Яккабоғ тумани Чордара қишлоғида яшовчи 32 ёшли Ҳусниддин Оққўзиев Чироқчи тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида ўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2023
Салом қадрли муҳлислар, элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Бухоро, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларидан ...
21 апрел 2021
Ўзбекистонда Рассомлар куни муносабати билан бугун – 21 апрель санасида рассом Элсевар дўстлик ҳазили сифатида ҳамкасби рассом Туз расмини ...
6 сентябр 2016
Синглим кичкина раҳбар. Тўғриси Ўзбекистонда порасиз, илми, маърифати ва одамгарчилиги туфайли тайинланган саноқли боғча мудираларидан. Кечаси иккида ҳокимликдан телефон ...
29 сентябр 2020
Исми ва иш жойи “Элтуз”га маълум эксперт йўллаган мактубда Ўзбекистон маданиятига ва тарихига оид обидаларнинг сақланиши юзасидан айнан шундай ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...