«Президентимизга раҳмат!»
Сардоба сув омбори ўпирилишидан зарар кўрган аҳоли ҳақида репортаж қилиш учун Сирдарёга борган ЎзА мухбири Анора Содиқова 6 май куни ўз фейсбук саҳифасига қуйидаги изоҳни ёзди. Кўп ўтмай изоҳ олиб ташланди. Лекин матн ижтимоий тармоқларда тарқалиб улгурди.
«Сирдарёга бориб келдим. Кимдан интервью олмай, гапни президентимизга раҳмат дейишдан бошлаб, яна «раҳмат» деб якунлаяпти. Интервью тугагач, қайтиб келиб яна раҳмат айтиш эсимдан чиқмадими, деб сўраб кетишяпти, беҳазил. 30 йилдан бери ТВ экранида «президентимизга раҳмат»ни кўравериб, одамларда журналистни кўрганда президентга «раҳмат салом»и юбориш керак, деган тушунча шаклланганми, ҳайронман. Шунча талафотдан кейин ҳам «раҳмат» дейишга куч топа олган одамлар иродасига ҳайратда қолдим. Мен эса арзимаган нарса – асфальт йўлда ҳар чуқурга тушганда ҳукуматни «чиройли иборалар» билан эслаб тураман», деб ёзди ўз таассуроти ҳақида ЎзA мухбири Анора Содиқова.
«Элтуз» учун карикатуралар чизаётган рассом Кирпи фалокат ҳудудидаги айни ҳолатни ҳажвий суратида акс эттирди.
Eltuz.com