Асосий мавзулар
15 сентябр 2020

Гулноранинг пуллари Ўзбекистонга қайтмоқда

Швейцария ва Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларни расмий Тошкентга қайтариш тўғрисида битим имзолади.

Хабарларда айтилишича, битим, бир томондан, Гулнора Каримовага қарши қўзғатилган жиноят ишлардан бирида аллақачон мусодара қилинган тахминан 131 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активларга тегишли.

Бошқа томондан, у ҳали ҳам давом этаётган жиноят иши бўйича келажакда шубҳасиз мусодара қилиниши мумкин бўлган бошқа активларга ҳам тааллуқли.

Битим реституция тамойиллари ва босқичларини белгилаб беради. Активлар Ўзбекистон халқи манфаатлари учун ишлатилади.

Халқаро ҳуқуқ дирекцияси раҳбари, элчи Корин Сисерон Бюлер Федерал кенгаш томонидан тасдиқланган қонуний мажбурий бўлмаган битимни имзолади. Ушбу битим Швейцарияда мусодара қилинган ноқонуний ўзлаштирилган активларни қайтариш мақсадида тузилди.

2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида 800 миллион швейцар франки атрофида бўлган активларни музлатиб қўйди.

2019 йилда тахминан 131 миллион АҚШ доллари мусодара қилинган. Имзоланган битимда ушбу суммани Ўзбекистонга қайтариш асослари белгилаб берилган. Унда реституция жараёни ва тамойиллари баён этилган.

Бажарилиши керак бўлган асосий тамойиллар:

– реституция жараёнидаги шаффофлик ва жавобгарлик;

– активлардан Ўзбекистон аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш учун фойдаланиш;

– маблағларни барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларга инвестиция қилиш (БМТнинг 2030 йил масалалари ва Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ);

– мониторинг механизмини ташкил этиш;

– нодавлат субъектларнинг потенциал иштироки.

Асосий битимдан сўнг яқин келажакда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида қонуний мажбурий шартномалар бўйича музокаралар бошланиши режалаштирилган.

Шу нуқтаи назардан, тахминан 131 миллион АҚШ доллари Швейцария томонидан қайтарилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, реституциянинг ўзига хос усуллари белгилаб қўйилади.

Гулнора Каримовага қарши давом этаётган жиноят иши доирасида юзлаб миллион долларлик активлар музлатилганича қолмоқда. Имзоланган битим ушбу иш доирасида келажакда мусодара қилиниши мумкин бўлган бошқа активларни қайтариш учун ҳам қўлланилади.

«Асосий битим Швейцариянинг сиёсий таъсирга эга шахсларнинг ноқонуний ўзлаштирилган активларини музлатиб қўйиш, мусодара қилиш ва қайтариш бўйича стратегиясига (“Активларни тиклаш”) мос келади», дейилади Швейцария ҳукумати тарқатган хабарда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари олиб киришга хоҳлаган одамга ...
8 июн 2022
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
15 октябр 2018
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида 15 октябрь куни бўлиб ўтган апелляция маҳкамаси ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ...
25 январ 2020
Ҳафта ўтиб мен яна сизлар биланман, қадрли томошабинларим. Сўзимни ҳафта янгиликлари билан бошласам. МАҲАЛЛИЙ ЯНГИЛИКЛАР Ўтган ҳафта президент Каримовнинг еб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...