Божхоначининг боласи ўқишга танловсиз қабул қилинади
Ўзбекистонда 2021 йилдан божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома билан олий ўқув юртларида грант асосида ўқишга танловсиз қабул қилиниши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида 17 сентябрь куни ЎзА хабар берди.
Қарор лойиҳасида билдирилишича, “2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул кўрсаткичларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар”.
Eltuz.com