Асосий мавзулар
28 октябр 2020

Нега Хитой молларига бойкот эълон қилмаймиз?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Франция молларини бойкот қилишга чақирди. Тушундик. Хитой молларига бойкот қилсак қандоқ бўлар экан, раис?

Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғурларга қилаëтган зулмини Европадаги мусулмонлар дуч келаëтган муаммолар билан муқояса ҳам қилиб бўлмайди.

Уйғурлар ишғол остидаги ўз она юртида миллий ўзлиги, тарихи ва меъморий қадриятларидан маҳрум этилмоқда ҳамда уларнинг масжидлари йўқ қилинмоқда. Миллионлаб уйғурлар концлагерларда мажбурий меҳнат қилмоқда.

Уларнинг аëллари бичилмоқда. Ҳомиладор уйғур аëллар мажбурий аборт қилдириш каби даҳшат билан юзма-юз қолмоқда.

Қисқаси, бугун дунëда ҳеч бир миллат уйғурлар каби геноцид қилинмаяпти. Коммунистик Хитой қилмоқда бу геноцидни. Кечган йилда БМТга аъзо 39 ўлка имзолаган очиқ мактубда “Хитой ҳукумати Шарқий Туркистон уйғурларини озод қилсин!” деган талаб ëзилган эди.

Бу мактубда Шарқий Туркистонда халқаро инсон ҳуқуқлари ҳайъати тўлиқ фаолият юритиши лозимлиги таъкидланган эди. Аммо бу мактубга имзо чеккан 39 давлат орасида Туркия йўқ. Умуман, ўзини мусулмон давлати деб биладиган бирорта ўлка бу мактубга имзо чекмаган!

Баҳодир ФАЙЗ,
«Элтуз» таҳлилчиси, АҚШ

Тағин ўқинг
25 декабр 2020
Азиз дўстим. Кўзлари интизор синглим. Меҳрибон опажонларим. Дуогўй онахонлар. Юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар, севининг, каламуш йили тугамоқда. ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
27 май 2020
«2016 йил 24 декабрь. Кундузги соат 12:00 да штабдан чопар келди ва зудлик билан штабга етиб боришимни айтди. Штабгача ...
25 июн 2016
23 июн оқшомида Тошкентдаги форумлар саройида рақсга тушган ва қўшиқ айтганлар орасида ҳам, томошабинлар қаторида ҳам Ўзбекистон халқ артисти ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...