Асосий мавзулар
8 декабр 2020

Ҳоким қарори устидан судга арз қилган фермернинг ўлиги топилди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ҳокимига яқин шахслар томонидан ўлдирилганини иддао қилмоқда.

Аммо туман суд тиббий экспертизаси 27 ноябрь куни чиқарган хулосада марҳум алкогол ичимлик истеъмол қилгани, ариққа йиқилиб, нафас йўлига сув кетиши оқибатида ўлгани қайд этилган.

Воқеадан бир кун бурун, 5 ноябрь куни Хатирчи тумани маъмурий судида туман ҳокими Ғ.Алиев чиқарган қарор ва фармойишлардан норози (марҳум) Муҳаммадиевнинг даъво аризасига кўра суд мажлиси бўлган, бироқ ҳокимлик вакиллари қатнашмагани сабабли суд 12 ноябрга қолдирилган эди.

«Суд ишига ижара шартномаси асосида Муҳаммадиевга тегишли “Шерали Бобур 2018” фермер хўжалигига 49 йилга ажратилган ер майдонининг туман ҳокими қарори билан 3 нафар фуқарога ўтказилиши билан боғлиқ ўзаро келишмовчиликлар сабаб бўлган эди, – дейди марҳумнинг акаси Ҳамро Мустафоев.

– Ўша куни суддан кейин кечқурун марҳум укам маҳалладоши П.О.нинг хонадонида Ў.А., Қ. Ш. билан биргаликда ўтиришган. Ушбу ўтириш жараёнида ўртада жанжал келиб чиқиб, тезда тарқалишган. Аммо марҳум укам уйига кетаётганда уй эгаси П.О. укамни уйига мажбурлаб киритган. Ушбу хонадондаги ўзаро тортишувларни қўни-қўшнилар эшитган».

Мустафоевнинг тахмин ва иддаоларига кўра, шу куни маҳалладошлари унинг укасини ушбу уйдан олиб чиқиб кетишган, кейин қасддан ўлдириб, жасадни катта ариққа ташлаб юборишган.

Муҳаммадиевнинг жасади эртаси куни соат 10.30 да ариқда юз тубан ётган ҳолда топилган. Унинг тўрт фарзанди етим қолди. Уларнинг каттаси Зиё Музаффаров Навоий давлат кончилик институтида шартнома асосида таҳсил олаётган эди.

Воқеа юзасидан «Элтуз» Хатирчи тумани ички ишлар бўлими билан боғланди. Телефонга жавоб берган ИИБ ходими ишнинг прокуратура томонидан кўриб чиқилаётганини билдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2020
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 11 март куни Швейцария ҳукумати ва масъул идораларига марҳум президентнинг катта қизи Гулнора Каримова ўғирлаган ...
9 апрел 2024
Хатлар келишда этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални моддий ...
12 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 43-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) МОСЁ ТЭСТ БИЛАН ...
22 октябр 2021
Ҳафта ўтиб яна сиз билан кўришиш насиб этди. Мағрурсиз, масрурсиз ва орангизда ҳаётга мафтун, севгидан мажнун кишилар бор.   Бугун мен 24 ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...