Асосий мавзулар
11 январ 2021

Хонгулни маоши камлар сўйиб едими?

Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда. 

Прокуратура “Элтуз” мухбирига Термиз шаҳридаги марказий ҳайвонот боғида кийиклар 2020 йил 27 декабрда сўйилиш оқибатида ўлганини маълум қилди. 

Ҳайвонот боғи директори Шуҳрат Шайдуллаев “Элтуз” билан суҳбатда бу воқеа юз берганида меҳнат таътилида бўлгани, ишни ўрганиш учун шаҳар прокуратурасига ўзи ташаббус билан чиққанини билдирди.

– Аввал ҳайвонот боғимизда бундай воқеа кузатилмаган, – деди Шуҳрат Шайдуллаев. – Айбдорлар жазосини олади. Мен ходимларимни айбламоқчи эмасман. Уларнинг айтишича, кийиклар бош қисмидан жароҳат еган ва ўлган. Сўнг уларни йиртқич ҳайвонларга бериш мақсадида сўйишган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган иддаоларга кўра, блогер ва ҳайвонот боғи атрофида истиқомат қилувчи аҳолидан боғ раҳбарияти ортиқча овоза қилмасликни ва келишишни сўраган.

Аммо ҳайвонот боғи ҳисобчиси Ҳусан Ҳайитов бу иддаоларни рад этар экан, ҳозир воқеани экспертлар ўрганаётгани ва вазиятга тўлиқ баҳо берилишини маълум қилди.

Нобуд бўлган жонзотлар хонгул кийиги бўлиб, Ўзбекистонда ноёб ҳайвонлардан ҳисобланади. У “Қизил китоб”га киритилган. Кўпайиши қийин, териси майин ва кўзлари чиройли бўлгани учун ҳам бошқа кийик турларига нисбатан ноёбдир. Танасида оқ доғлари бўлади. 

Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғида 150 га яқин ҳайвон мавжуд бўлиб, уларнинг 30  таси ноёб саналади.

Ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги ҳайвонот боғининг ҳам ноёб ҳайвонлари ўлгани ҳақида хабар тарқалган энди. Мутасаддилар бу воқеа қаровсизлик натижасида рўй бергани, маош камлиги сабаб ишчиларнинг аксарияти ишдан бўшаб кетгани билан изоҳлаган эди.

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
21 май 2016
Сурхондарёда ўтказилган «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган ...
15 январ 2019
Немис ширкатлари Тошкентдаги Халқаро форумлар саройи қурилиши учун ўн йилдан буён ўз иш ҳақларини кутишмоқда. Германия матбуотига кўра, федерал ...
30 март 2024
Хоразм вилоят Кўшкўпир туман хокимининг Шерали исмли қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 50 минг ақш доллари миқдорида ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...