• Фото: Фергана/Tемур Карпов
Асосий мавзулар
29 март 2021

Блогер Миразиз Бозоров Тошкентда қаттиқ калтаклаб кетилди

«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз уйи олдида қаттиқ калтакланган, айни пайтда у оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

«У ўз уйига подъезддан кираётган пайтда қандайдир машина келиб, ундан уч нафар ниқобли киши тушиб, бири бейсбол таёқчаси билан уни калтаклай бошлади», дейди воқеа гувоҳи “Фергана”га.

Унинг сўзларига кўра, калтаклаш тахминан уч дақиқа давом этиб, шу вақт ичида ҳужумчилар Миразизга кўплаб зарбалар беришган.

«Фергана» агентлиги Тошкентдаги травматология касалхонаси шифокорлари маълумотларига таяниб, Миразиз Бозоров ички органлар шикастланиши, катта болдир суягининг очиқ синиб силжиши, оёқ териси йиртилиши ва бош мия чайқалиши жароҳатларини олганини билдиради. У ўз ҳушида. Айни пайтда тиббиёт ходимлари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишиб, фаолни бошқа касалхонага кўчиришга тайёрланишмоқда.

Эҳтимол, Миразизга нейрохирург ёрдами керак бўлади.

Ҳозирча ҳужум бўйича расмий изоҳлар берилмаган. «Фергана» нашри, шунингдек, бугун тушдан кейин номаълум шахслар блогер ортидан пойлашганини ёзган.

Миразиз Бозоров “Канал Базарова” телеграм каналини бошқаради. Хусусан, у бир неча бор гомосексуалларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда бесоқолбозлик учун жиноий жазони бекор қилиш ҳақида гапирган.

Эътиборли томони шундаки, бугун ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг Тошкент марказидаги йўл бўйлаб пиёда юриб,  «Аллоҳ Акбар!» шиорини бақириб айтган берухсат чиқишлари лаҳзалари акс эттирилган видео тарқалди.

«Видео муаллифлари паркда ЛГБТ жамоасига қарши митинг бўлиб ўтаётганини ва бунга 26 март куни бўлиб ўтган аниме мухлислари учрашуви сабаб бўлганини, намойишчилар ўзлари билмаган ҳолда жинсий озчиликлар вакилларини нотўғри талқин этганини даъво қилишди», дея ёзади «Фергана» расмий нашрлардан иқтибос келтириб.

«Фергана» нашри, шунингдек, Тошкент шаҳри ИИББ маълумотларидан иқтибос келтириб, бир гуруҳ фуқаролар Т.С. исмли  йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилгани ҳақида ёзади.

“Ушбу фуқароларга 20-25 нафар бошқа шахс қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этишган. Воқеа жойида хизмат қилаётган Тошкент шаҳри ИИББ ва Миллий гвардия ходимларининг аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низо оммалашиб кетиши, шунингдек, бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинди ҳамда ҳеч кимга шикаст етмади”, дейилади Тошкент шаҳри ИИББ хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон ИИВ Ахборот хизмати 29 март куни калтакланган фаол Миразиз Бозоров айбланган видеони тарқатди.

“Охирги кунларда Миразиз Бозоров исмли фуқаро ўзининг ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳридаги Хасти имом масжиди ва Амир Темур хиёбони олдида ноанъанавий жинсий қарашга эга шахслар томонидан оммавий намойишлар ўтказиш бўйича чақириқлар билан чиққан”, дейилади ИИВ Ахборот хизмати видеосида.

“Натижада жорий йилнинг 28 март куни унинг номақбул чақириқларини ўзларига ҳақорат деб ҳисоблаган бир гуруҳ фуқароларимиз бу ҳолат юзасидан ўз фикр ва қарашларини билдириш мақсадида Тошкент шаҳри Амир Темур хиёбонига тўпланганлар. Бунинг оқибатида мазкур шахслар томонидан оммавий тартибсизлик содир этилиб, жамоат хавфсизлигига путур етказилгани” айтилади видеода.

Расмий видео давомида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган бу шахслар анъанавий тарзда “гапиртирилади” ва улар тилидан Бозоровнинг ҳаракатлари “фитналарга алданиш керак эмас экан”, дея қораланади.

Тағин ўқинг
14 март 2022
Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, сўнгги кунларда минглаб россияликлар гала-гала бўлиб Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялардан қочиб, Ўзбекистон пойтахтига кўчиб кела ...
10 апрел 2021
Faloniy o‘ylar: nechun Tomni bosdi tog‘dek qor. Bir nayrang yetgan ko‘kka, Amerika aybdor. Sigir qochmas buqadan, Bolalar ayronga zor. ...
6 ноябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари «шукуҳ» сўзини яхши кўради. «Истиқлол шукуҳи», «фаровонлик шукуҳи», «мустақиллик шукуҳи», «бахтиёрлик шукуҳи»… Хуллас, ҳамма шукуҳ бор. Фақат ...
17 май 2017
Фарғона вилояти фермерлари мажбурлаб берилган ипак қуртини яна ҳокимиятга қайтариб олиб келишмоқда. Бу ҳақда Элтуз мухбирига Риштон туманидаги фермерлардан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...