Асосий мавзулар
14 апрел 2022

Қарши шаҳар ҳокимлигидаги жиноий иш судга оширилди

2022 йил 1 апрель куни Қарши шаҳар ҳокими Холбоев Нормўмин Яхшиевич ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, жиноий иш очилди. Бундан ташқари хокимлик қурилиш бўлимига алоқадор 7 мулозим  ҳам қўлга олинган. Бу ҳақдаги хабар Элтузга Қарши шаҳар ИИО ФМБ бўлимидан етиб келди.

Элтузда мавжуд маълумотга кўра¸ Қарши шаҳар ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ва Қурилиш бўлимининг 7 нафар ходими қонунга зид равишда 318 та ҳолатда 105 гектар ерни аукционсиз бериб юборгани аниқланди. Ушбу ер майдонларининг бозордаги баҳоси 156,4 млрд сўмни ташкил қилади. Гумондорларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга юборилган.

Элтуз тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, шаҳар ҳокими Холбоев билан бирга эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган унинг шериклари орасида Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларига эгалик қилиш, флойдаланиш ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш доимий комиссияси раиси Ғ. Султонов, мавсумий ишчи  Фозилов Жамшид Ғайратович ва бошқалар бор.

Шунингдек билдирилишича улар “олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, иш фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2018 йилдаги “Тадбиркорлик шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли қарорининг 1-бандида кўрсатилган 01.07.2018 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш” қоидаларини бузишган.  

“Ер участкаларини  доимий фойдаланишга бериш “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга ошириш белгиланган бўлсада, бу нормани қасддан бузиб, ер участкасига талабгор жисмоний ва юридик шахсларга аукцион савдосида қатнашиш имкониятини яратиб бермасдан, жами 280 холатда 1.042.04 кв.метр баҳоси 153 млрд. сўмлик ер майдонларини белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқармасдан, жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан тўғри доимий фойдаланиш учун ажратиб бериб юборганлиги аниқланган”, дейилади жумладан Элтузга етиб келган ҳужжат нусҳасида.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Прокуратураси томонидан 31 март куни очилган ЎзР ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича очилган жиноят иши Қашқадарё вилоят судига ўтказилди.

PS: Шошилинч хабар Элтузда эълон қилингач, 14 апрел куни Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари қамоққа олинганлиги» ҳақидаги маълумотлар юзасидан Ички ишлар раддия берди: «Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган. Вилоят прокуратураси томонидан ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари – жами 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 205, 206, 209, 229-4-моддалари билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган».

Eltuz.com

      
Тағин ўқинг
2 август 2021
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
11 апрел 2024
Сурияга қория хотини билан кетиб одам сўяëтган учтепалик бўëқчи рижол Жалолиддин Мансуров қидирувга берилди. 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ...
27 сентябр 2019
Шу кунларда ҳафсалам пирдир – айтганларим нафcиламбирдир. Қаттиқроқ гапирмаслик учун эртак айтсам. Бир бор экан, бир йўқ экан, биттаси ...
18 апрел 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига борганида Булунғур ва Нуробод туманлари ҳокимлари, туман прокурорлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...