Асосий мавзулар
8 октябр 2022

Эрондаги намойишлар ўрта мактабларгача тарқалди

Қизлар рўмолларини ечиб, ҳавога силкитиб, уларни тинчлантириш учун келган давлат амалдорларига норозилик билдиришмоқда. Эрон шаҳар майдонларида паранжилар, ҳижоблар ечилиб, ёқиб юборилмоқда. Намойишлар тарқалмаган шаҳар қолмади, қурбонлар сони 150 дан ошди.

Сабаби нима бўлишидан қатъий назар, ёш аёлнинг бошини ёпмагани учун ҳибсга олиниши, уч кун ушлаб турилиши ва охир-оқибат ҳаётдан кўз юмгани бу инсонлик фожеаси. Намойишлар учун ҳақли бир сабаб.

Эрон аёллари тик туриб, зулмга қарши исён кўтариб, рўмолларини ёқиб, сочларини қирқишмоқда.
Босимнинг ошиши ҳам реакцияни кучайтирайпти.

Эронлик мулллар ва режим :»Америка бизнинг ёшларимизни провокация қилмоқда» дейишади.
Бизни имомбердиларнинг ҳам фикри шундай. Муллаваччаларни тили билан айтганда урф-одатларимизни, илғор ислом маданиятини «ғарб ва яҳудлар бузишмоқда.» Бу мулла акалар назарида гўёки «толибон, эрон маданият маркази, ғарб эса ёмонлик ўчоғи.»Каримов даврида ғарб давлатларидан бошпана олган гўёки “мазлум” муллалар ҳам шу фикрда.

Ҳолбуки, нафақат бугун, балким тарихан, ислом ўлкаларида фақирлик, жаҳолат ва истебдод(деспотизм) ҳукмрон.

Кунимизда эса, Иқтисоди ёмонлашаётган, инфляцияси ошиб бораётган, полиция ва милтиқ зуғими билан халқини зулм остида бостиришга уринаётган ҳар бир диктатор дарҳол американи айблайди. Халқини яна ҳам диндорроқ қилишга уринаётган Эрон, Ибраҳим Раиси режими ҳам шундай.

20 йиллик иқтидори даврида иймонли авлод етиштирмоқчи бўлган , натижада деист авлод сони кундан кунга ортиб бораётганлар исломчиларда ҳам шу аҳвол.

Кун мавзуси Эронга қайтсак.

Эроннинг ҳар бир аҳоли пунктида АҚШнинг агентлари борми? Норозиликларга америка сабабми? Эрон аҳлоқ полицияси назоратхонасида ўлган қизни америкалик агентлар ўлдирдими? Намойишчиларни америка келиб ўлдираяптими?

Жавоб оддий, бу воқеалар муллаларнинг зулмкор режими олиб келган ижтимоий портлашдан иборат. Зотан булар порох бочкасида ўтириб, олов билан ўйнаётганлардир.
Бу манзарада мусулмон жамиятлар тоталитар режимларини либерал-демократик йўналишга ўзгартиришдан бошқа йўллари йўқ.

Баҳодир Файзи

АҚШда яшаëтган ўзбек публицисти

Тағин ўқинг
3 октябр 2016
Касб байрамларини ўзбек тиббиёт ходимлари ҳар йили пахта далаларида ўтказишга мажбур. Шугина эмас, уларни ўзбек ҳукумати «қора ишчи кучи» ...
27 апрел 2022
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Женевада бўлиб ўтган тадбирдаги чиқишида Каримов даврида ...
14 май 2022
1938 йил 9 май куни 34 ëшида Москвада халқ душмани дея отиб ўлдирилган Боту (Маҳмуд Ҳодиев) Туркистон модерн шеъриятининг ...
27 сентябр 2021
Дунёдаги энг йирик “Ernst & Young“ (EY) аудиторлик компанияси Швейцария тарихидаги иккинчи йирик банкротликдан кейин жиддий текширилмоқда.  EY аудиторлари ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...