Жиззахлик қотил Қоҳира аэропортида ҳибсга олинди
Жорий ҳафтада Миср хавфсизлик кучлари 30 яшар Ўзбекистон ватандоши Хонимқул Мамасалиевни ўта шафқаттсиз қотиллик ва катта миқдорда ўғирликда гумон қилиб, Қоҳира аэропортида қўлга олди. Элтуз танишган тергов ҳужжатларига кўра, 1992 йили Жиззах вилоятида туғилган ва Миср Араб Республикасига диний таълим олиш учун борган Хонимқул Мамасолиев Мисрда истиқомат қилган ва валюта олди-соттиси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросини олдин қаттиқ жисм билан уриб ҳушидан кетказгани, кейин эса кўкрагига пичоқ тиқиб ўлдиргани ва мақтулнинг бошини намойишкорона кесиб олгани каби шафқатсиз жиноятлар занжирида айбланмоқда.
Тергов ҳужжатларига кўра, муҳтамал қотил Мамасалиев мақтулга тегишли бўлган 100 минг АҚШ долларини ўмариб, Қоҳира аэропортига келганида қўлга олинган. Қотиллик жойидаги бармоқ излари ва кузатув камераси тасвирлари дохил бошқа ўнлаб исботлар Мамасалиевнинг қотил ва ўғрилигига исбот ўлароқ судга тақдим қилинади.
Миср суди Мамасалиевни ўлим жазосига ҳукм қилиши тахмин қилинмоқда.
Миср қамоқларида юзлаб Ўзбекистон ватандошлари терроризм, диний экстремизм ва маиший ўғирликда айбланиб жазо ўтамоқда.
Ушбу расмни Мамасолиев қотилликда айбланиб қўлга олинишдан бир неча дақиқа аввал Қоҳира аэропортида селфи ўлароқ тушиб тармоққа қўйган.
@eltuz2022