Асосий мавзулар
20 март 2023

Баҳодир Файз: Мирзиёевнинг назокатсиз ва айни пайтда сиёсий нотўғри бир услуби

Ўзбекистон президенти Мирзиёев, Туркиялик сайловчиларни май ойида бўлиб ўтадиган президент сайловида 20 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Эрдўған номзодини “тўлиқ қўллаб-қувватлаш”га чақирибди.

Бу услуб нақадар назокатсиз ва айни пайтда сиёсий нотўғри бир услуб.

20 йиллик иқтидори даврида Туркияни авторитаризм остонасига олиб келган “султон” Эрдўғаннинг яна бир дастакчиси бор. Бу ҳаммамиз билган, дунё кўзида яккамоҳовга айланган Путин. Бу моҳовга бизники ҳам қўшилди энди. Путлернинг ўзига яраша сабаблари бор, тушунса бўлади. Дунё жамоатчилиги кўзида яккаланиб қўлган Путлер, ўзига ёндош қидираётгани сир эмас. Бу ҳамкорликни , демократик давлатлар билан сан-манга бориб турадиган Эрдўғанда кўриши ҳам нормал. Лекин бизни муҳтарамга нима бўлаяпти.

Хўш, май ойидаги сайловларда, муҳолифат номзоди Камол Киличдарўғли ютиб чиқса нима бўлади. Тиржайиб туриб Киличдарўғлини ҳам табриклаб кетаверамизми?

Лекин турк сиёсатчилари Мирзиёевнинг бу чақириғини бир ерга ёзиб қўйишаётганидан шубҳам йўқ.

Туркия муҳолифатининг муштарак номзоди Камол Киличдарўғли мен учун идеал лидер модели эмас албатта.

Лекин ҳозирги Туркия сиёсий саҳнасида, Киличдарўғли бир оз бўлса ҳам зулматга ёруғлик сочувчи шамга ўхшайди.

Бугунги Туркия жамияти бу ёруғликка шунчалик муҳтожки, Турк халқи эркинликга, умидга, шунчалик чанқоқки албатта Киличдорўғли кўпчилик овозларни олади.

Сабаблари оддий, мен Киличдорўғлу сайловларда ютиб чиқса нималарга қодир эканлигини эмас, нималар қила олмаслигини ёзай, токи Эрдўған ҳатоларини такрорламаслик ҳам бошланғич учун етиб ортади:

1) Киличдарўғли президент бўлиб сайланса, уни сайлов йўли билан иқтидордан кетказиш мумкин бўлади.

2) Киличдарўғли бутун матбуотни Турк халқининг “солиқлари” ҳисобига, давлат кучи билан “сотиб” олиб, ўз тарғиботини қила олмайди.

3) Киличдароғлу ўзига содиқ аммо лаёқатсиз, судья-прокурор ва маддоҳлар армиясини ярата олмайди.

4) Киличдарўғлини танқид қилгани учун эрталаб соат 4 да ҳеч ким уйидан олиб кетилмайди.

5) Киличдарўғли сайлов комиссиясига буйруқ бериб, сайловларни манипуляция қила олмайди ва ўзининг президентлигини ноқонуний тарзда кафолатлай олмайди.

6) Киличдарўғли ўлкада янги этник табақа яратиш учун ўз халқини алдаб, мамлакатга +10 миллион Сурияликни жойлаштира олмайди. Сурияликларга сарфланган ҳаражатларни ўз халқига тўлата олмайди.

7) Туркия иқтисодини боши берк кўчага олиб кириб қулатгудек бўлса Киличдароғлу лавозим билан хайирлашади. Америка , Эвропа бизни кўраолмайди, иқтисодимиз

“Ташқи кучлар туфайли” бузилаяти дея на сайловчиларни, на да мухолифатни ишонтира олади.
8) Агар Киличдорўғли ҳокимиятга келса, Эрдўғанга содиқ матбуот, адлия тизими/ судьялар/прокурорлар, Ички Ишлар вазирлигидаги кадрлар уни ишини қийинлаштириш учун ҳар бир қадамини кузатишади ва Киличдарўғлининг бир зум ҳато қилишини кутишади.

Доим кузативда бўлганлиги сабабли, у биринчи 5 йил давомида хоҳласа ҳам коррупция ва қинғирликларга қўл ура олмайди.

9) Камбағал аҳоли арзон нонга навбат кутаётган бир пайтда, 1000 хонали ҳашаматли саройда ўтириб, Эрдўған каби Туркия Жумҳурияти ватандошларини ҳақорат қила олмайди.

10) Киличдарўғлининг одамлари Туркиядан яширинча олиб чиққан пуллари билан сармоя киритиш ва солиқ тўламаслик учун Мальтада оффшоре ширкатлар қура олмайдилар.

11) Киличдарўғли Турк халқининг солиқларидан йиғилган пулларни, шариатчиларга, тариқотларга ва жиҳодчи радикал груҳларга тақсимлай олмайди.

12) Киличдарўғли ўзига содиқ очкўз ёндошларига, пул қилиш учун, зилзилалар марказига 10 қаватли сифатсиз бино қуриш учун руҳсат бермайди. чунки Эрдўған ташлаб кетаётган тузум ва халқ унинг ҳар бир қадамини кузатиб боради.

13) Киличдарўғли ўзини сайлаган халқни, солиқ тўлаб иқтодорни боқиб келаётганларни “шарафсиз” дея ҳақорат қила олмайди, рақибларини ҳам таҳдид қила олмайди.

14) Киличдарўғли даврида Турк халқининг дунёвий ҳаёт тарзига қилинган барча босимлар тугайди.

15) Киличдароғлу даврида Эрдоған сабаб бўлган, дунёда кулгу билан қарши олинган банкачилик соҳасидаги комедиялар яшанмайди.

16) «Араб бўлмаган ва демократик давлатларга душманлик кўзи билан қараш» сиёсати Киличдарўғли даврида тугайди. Туркия юзини араб қабила давлатларига эмас, ғарбнинг демократик жамиятларига қаратади.

Вазият шуки, ҳозир Туркия сиёсий саҳнаси ўзгаришлар бўсағасида турибди. Эрдўған тарафдорларининг ягона мотивацияси, Эрдўғанни қайтадан сайлаб мавжуд “салнатан”ни қўриқлаш бўлса, Килчдарўғлини номзодини дастаклаган муҳолифат иттифоқининг мақсади эса тузумда фундаментал ислоҳатлар қилиш.

Турк муҳолифатнинг миллий иттифоқи бутун Турк халқига 90 йиллардаги каби сиёсий эркинликларга, қайтадан либерал демократик жамият қуришга бир кўприк бўлиб хизмат қилади.

Баҳодир Файз

АҚШлик сиёсий таҳлилчи

Тағин ўқинг
3 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 23-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз»нинг ...
19 август 2019
Ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун босимга учраётган шоир Маҳмуд Ражаб тергови республикада ўтган ҳафта кечган қуйидаги воқеалар фонида ...
5 апрел 2020
Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...