душанба,
16 декабр 2024
24 сентябр 2023
Қозоғистонда одам ўғирлашда айбланган 5 ўзбек қамалди
Қозоғистонда чет эл ватандошини ўғирлаб яқинларидан пул талаб қилган беш ўзбек узоқ муддатга қамалди.
Қарағанда шаҳар суди 21 сентябрь куни беш ўзбекистонликни Ҳиндистон ватандошини “ўғирлаб кетиш”да айбдор деб топди. Жиноятнинг уюштирувчиси сифатида айбланган 41 яшар апрс саккиз йилга, 27 ёшдан 35 ёшгача бўлган қолган тўрт киши эса 7 йилданга қамалди.
2022 йилнинг ноябрида Қарағандада 27 ёшли ҳиндистонлик Госвами Праффул Пуринни ўзбеклар пул соғиш учун ўғирлаб қийноққа солишган. Ҳинди ўзбеклар қўлидан қочиб полицияга мурожаат қилгани ортидан талончи ўзбеклар ушалганди.