Асосий мавзулар
9 октябр 2023

Германияда полиция ва божхона ходимлари Алишер Усмоновнинг қатор уйларида тинтув ўтказди

Мюнхен атрофидаги уйларда ва Бавариянинг Роттах-Эгерн коммунасидаги виллада ўтказилган тинтувлар пайтида нархи 140 минг евролик Mercedes Maybach S500, 180 минг евролик Mercedes Brabus фургони, яна бошқа учта автомобил ва қимматбаҳо моддий бойликлар мусодара этилди.

Усмоновнинг вакили журналистларнинг саволларига жавоб бермади.

Германия полицияси Усмоновни пул ювишга алоқадорликда гумонламоқда. Расман билдирилишича, полиция Усмоновга нисбатан турли банклардан пул ювиш гумони қайд этилган 90 та билдирув олган. Терговчилар Усмоновнинг банк ҳисобларида шубҳали транзакциялар бўлганини аниқлаган.

Ўтган йилнинг сентябрида Федерал жиноят қидирув идораси ва Солиқ хизмати Усмоновнинг Тегернзее кўли атрофидаги виллалари, Франкфурт-Майндаги квартираси ва Бремен портидаги “Дилбар” яхтасида тинтув ўтказган эди. Тинтув пайтида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия олигархининг қимматбаҳо санъат асарлари коллекцияси мусодара қилинганди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан “Путинга яқин бўлган шахслар” қаторида Алишер Усмоновга нисбатан ҳам ғарб санкциялари жорий этилган. Сўнгги марта 2023 йилнинг апрель ойида АҚШ Молия вазирлиги ва Британия ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдингига нисбатан санкциялар киритган. Ўшанда USM холдингига алоқадорлиги айтилган Ўзбекистондаги “Охангаронцемент” АЖ ва “Akkermann Cement CA” МЧЖ нисбатан ҳам санкция рўйхатига тушган эди.

Келиб чиқиши намонгонлик бўлган Россиядаги йирик тадбиркорлардан бири Алишер Усмонов Италиянинг Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида Путиннинг яқин одамларидан бири” эканини инкор қилди.

Forbes журналига кўра, Алишер Усмонов Россиядаги энг бой одамлардан биридир. Унинг бойлиги камида 14,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. “Проект” лойиҳаси ўтказган журналистик суриштирувда Алишер Усмонов Россия армиясини таъминлашда очиқ-ошкор иштирок этиб келаётган 81 нафар олигархдан бири сифатида тилга олинган.

Тағин ўқинг
30 ноябр 2020
Нигериядан икки қора танлини олиб келиб, уйи олдидаги контейнерга қамаб қул қилганлик айбловлари билан юзма-юз қолган 26 ёшли қўшиқчи, Siroj Boom тахаллуси танилган Сирож ...
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
26 апрел 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...