сешанба,
24 декабр 2024
13 апрел 2024
Террорчи гуруҳларни молиялаштирган Дилшод қидирувга берилди
Диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, уларни молиялаштиргани аниқланган Дилшод Қодиров қидирувга берилди. 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Дилшод Ҳожимуродович Қодиров 2006 йилда диний экстремистик оқимлар таъсирида Бирлашган Араб Амирликлари орқали Сурияга ўтиб, террорчи гуруҳлар сафига қўшилган.
Қодиров террорчилик фаолиятини хориждаги диний экстремистик гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатишдан бошлаган. У топган даромадини четдаги шерикларига жўнатиб турган. Ҳозирги кунда унинг айнан қаерда экани маълум эмас.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Дилшод Ҳожимуродович Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.