Асосий мавзулар
20 апрел 2024

Умида Ниёзовага ҳуруж қилган шарафсизнинг таноби тортилсин!

Фарғона вилоятидаги ва умуман водийдаги барча профессионал журналист ва зиëлиларга икки оғиз гапим бор.

Водий азалдан меҳмондўстлиги билан танилган.

Четдан келган одамнинг ëқасидан олиб «обончилик» қилиш, «шантаж» ва кимларгадир ëлланиб келган меҳмонни атай обрўсизлантириш ҳаракатлари ва погром водийликка ярашиқ иш эмас.

Фарғона вилоятида ўзига блогер деб ном қўйиб олган ғирт саводсиз ва тубан бир яратиқ Шухрат Эсонов Германиядан Фарғонадаги журналист Шарифа Мадраҳимованинг уйига атай меҳмон бўлиб келган Умида Ниëзовани ҳақорат ва сазойи қилгани факти жуда уят иш бўлди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар бу «погром»га ҳуқуқий баҳо беради.

Лекин маънавий жиҳатдан Фарғона журналистлари ва халқини уятга қўйган бу шарафсизга насиҳат қилиш ва ҳаддини билдириш вилоят зиëлилари зиммасидаги вазифа деб биламан.

Умида Ниëзовага қилинган погром юзасидан Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон аграр соҳасига инвестиция киритишга оид халқаро ташкилотлар ташвиш билдирди.

Бу шарафсиз «блогер» Ўзбекистон прездидентининг пахта мажбурий меҳнатига барҳам бериш бўйича қилган ишларини шубҳа остига қўйиб халқаро даражада мамлакат имиджини ëмонлашишига «ҳисса» қўшди.

Бунга стоп дейиш жоиз. Булоқ бошидаги итнинг ўлиги каби барча ичадиган сувни булғамасин.

Қадим ва меҳмондўст Фарғона зиëлиларининг бу вазиятдан жиддий хулоса чиқаришига ишонаман.

Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон

Тағин ўқинг
13 июн 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мактуб Сурхондарё вилоятининг Денов ...
1 октябр 2021
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
12 декабр 2017
Президент Мирзиёев 7 декабрь кунги нутқида Халқ қабулхоналарига бир йил ичида бир ярим миллион шикоят тушганини билдирди. Шикоятларнинг энг ...
27 май 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни ўтказган транспорт масалаларига оид йиғилишда “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...