Асосий мавзулар
1 октябр 2024

Алламжонов кетди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

“Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.

Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан,” деб ёзди Шерзод Асадов.
Аммо у Комил Алламжоновнинг қандай ишга ўтганини ёзмаган.

Лекин, нима бўлганида ҳам, Комил Алламжоновнинг Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилиши келгуси ойга белгиланган сайловдан олдинги энг катта янгилик деб бемалол айтса бўлади.

Президент матбуот котиби Алламжоновга қандай вазифа берилгани ҳақида ҳеч нарса дегани йўқ.

Унинг лавозими кўтариладими ёки буткул четлатиладими?

Балки бу катта бир ўйиннинг бир қисмидир?

Кутамиз, кўрамиз.

Нима бўлганида ҳам Комил Алламжонов йўқолиб қоладиган одам эмас.

Тағин ўқинг
15 июн 2016
Қўлга олинганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Қахрамонмараш полицияси тарқатган маълумотга кўра ИШИД террор тизими фаолларига қарши қаратилган тадбир давомида ...
14 феврал 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент марказий сайилгоҳида жойлашган бош қароргоҳи бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида «Элтуз»га маълумотлар етиб келди. У ерга ...
14 июл 2020
Қадрли ўқувчилар. “Элтуз” нашри жамоаси таътилга чиқишга қарор берди. Биз каналларимизда cиз билан яна юзлашамиз. “Элтуз” таҳририяти ўз ишини ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига ҳафтасига бир кун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...