Асосий мавзулар
18 март 2023

18 март – Қрим Россия томонидан ишғол қилинди

Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида 2014 йилнинг 18 мартида ўтказилган референдум натижасига кўра Россия таркибига қўшиб олинди.

Рус расмийлари референдум иштирокчилари Россия Федерациясига қўшилиш учун 96,77 фоиз овоз берганини айтишади.

«Қрим бор-у, қримликлар йўқ»

1944 йилда Марказий Осиёга қилинган оммавий сургундан сўнг ўзбекларга яна ҳам қондош бўлган миллат – қрим татарлари мажлиси эса референдумни қонунга хилоф ўтган, дея ҳисоблайди.

Бугунги қрим татарларининг қисмати Рауф Парфининг қардошлари ҳақида куйиниб ёзган сатрларини эслатади.

Кўкка етди соғинч дарахти,
Йиғла Қрим, йиғла энди кўк.
Не бўлмоқда, одамлар, айтинг –
Қрим бор-у, қримликлар йўқ.

Аҳолисининг бор-йўғи 10 фоизинигина ташкил этувчи, ярим оролнинг туб халқи ҳисобланган қрим татарлари миллий озчилик бўлароқ референдумда тегишли овоз ололмаслиги тайин эди.

Қолаверса, сўнгги йилларда Украинадаги рангли инқилоблар туфайли бошланган рус экспансияси натижасида минглаб қрим татарлари мамлакатни тарк эта бошлаганди.

Масалан, депортацияга қадар мамлакатнинг аксариятини ташкил этган, 2001 йили эса нуфуси 245 мингдан ошиқ бўлган қрим татарлари Россия аннексияси амалга оширилган 2014 йилга келиб 232 мингга тушган.

Айни пайтда рус аҳолисининг сони шиддат билан ортган ва уларнинг нисбати қрим татарлари депортация қилинган машъум 1944 йилги ҳолат (70 фоиз)га яқинлашган.

Тарихий маълумот

Украина 1991 йилнинг 24 августида собиқ иттифоқдан мустақил бўлган. 1990 йилнинг 1 декабрида Украинада ўтган референдум натижаларига кўра, 90 фоиздан ортиқ фуқаро, жумладан, Қрим мухторияти аҳли мамлакат мустақиллиги учун овоз беришган эди.

2004 йилга келиб вазият кескин ўзгарди. Украинада рангли инқилоб натижасида Кремль томонидан қўйилган номзод ўрнига халқ иродаси билан Юшенко ва Тимошенко тарафдорлари майдонга чиқди.

Бироқ кўп ўтмай, Путиннинг гиламости ўйинлари натижасида Киев кремлпараст Янукович қўлига ўтди.

Янукович Киев Майдони томонидан мамлакатдан қувилгач, Россия қасдма-қасд Севастополда ва Қримда қўпорувчилик ҳамда босқинчилик сиёсатини бошлади.

Қрим прокурори Наталья Поклонская 2015 йилнинг 15 февралида Қрим татарлари мажлисини тақиқлаш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Мажлиснинг собиқ раиси¸ қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев 2016 йил январидан бошлаб Россия томонидан федерал қидирувга берилган.

Қрим татарлари Путиннинг ғаразли сиёсати туфайли тағин ўз ҳуқуқларидан ва ерларидан ажраларкан, Украина-Россия можароси ҳануз тугагани йўқ.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2019
Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб тақдири борасида Ўзбекистондаги маҳаллий журналистларнинг журъати Хоразм вилояти ИИБнинг у ҳақдаги расмий баёнотларини эълон ...
4 сентябр 2022
16 августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг 131 миллион доллар пули Швейцария ҳукумати билан келишув доирасида “дарҳол” республикага қайтарилишини ...
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун 21 март куни ...
22 октябр 2024
Россия ҳарбий флоти қочмоқда, Украин арслони рус боқувчисини ғажиб ташлади, Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси ўзбекларни Россияга урушида қатнашмасликка чақирди, Марказий Осиё бундан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...