Document UZ
10 январ 2019

Ўзбек-испан ширкати ишчиси мажбурий меҳнат қурбони бўлди

Олмалиқдаги «Аммофос-Максам» ширкати ишчиси, 2018 йилги пахта мавсумида мажбурий теримга олиб чиқилган  24 ёшли Соҳибжон Муталибов Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани шифохонасида оламдан ўтди. Маҳаллий йигит билан муштлашувда унинг бош чаноғи уриб ёрилган эди.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида жойлашган «Аммофос-Максам» минерал ўғит ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистондаги йирик ширкатдир.

Муталибовлар оиласи яшайдиган Олмалиқ шу ягона иш берувчи корхона мавжуд бўлган анчагина қашшоқ бир шаҳардир. Соҳибжон «Аммофос-Максам» кимё заводида ўлимига қадар беш йил ишлади ва ҳар йили кузда пахтага олиб чиқилди.

Унинг оиласи муштлашувга нима сабаб бўлганини билмайди, ҳозирги пайтда бу юзадан суд тергови давом этмоқда.

Соҳибжоннинг ўлимидан сўнг унинг отаси Иброҳим ширкат раҳбарлари билан учрашишга уринди, бироқ бунга йўл берилмади. Оила завод касаба уюшмасидан фақат 600 доллар олди.

Соҳибжон Муталибов ўз иш берувчисининг пахта теришга чиқариш талабини рад қила олмасди, чунки у оиласининг ягона боқувчиси бўлароқ, ишдан бўшатишларини истамасди.

Ўзбекистонда 2018 йилги пахта мавсумида мамлакат бўйлаб давлат ва хусусий секторда ишловчи юз минглаб ходимлар ишдан бўшатиш таҳдиди остида мажбурий меҳнатга жалб қилинди.

Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) тайёрлаган видеони «Элтуз» таҳририяти ўзбек тилига ўгирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 сентябр 2022
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери билан билан қилинган суҳбат 2018 йил ёзилиб, баъзи сабабларга кўра эълон қилинмаган эди.Элтуз уни ...
25 апрел 2018
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан ...
1 октябр 2018
Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев парламент юқори палатасининг 27 сентябрь кунги йиғилишида вазирликлар Сенатга беписанд қараётганини билдирди. Адолат нуқтаи назаридан ...
24 октябр 2018
22 октябрь куни Андижон вилояти телевидениесида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг пахта йиғим-теримида қатнашганлиги юзасидан кўрсатув тайёрланди. Унда 19 октябрь куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...