Жиззахнинг собиқ қутурган ҳокими
Сиз кўриб турган суратдаги виқор билан харбийлар ёнида турган киши – Жиззахлик фермерлар ва хуқуқ химоячилари томонидан «Қутурган хоким» лақабини олган Ямонқулов Убайдулла Яхшиликович.
Ислом Каримов Жиззахга келиб, Шавкат Мирзияевни Самарқандга хоким қилиб жўнатиб, унинг ўрнига Ямонқуловни қўяр экан, оғзига тикилган мажлис ахлига қараб, «Фамилияси Ямонқул бўлсада, ўзи яхши йигит» деб ўзича аския қилганди.
Бироқ, янги хоким фамилиясига содиқ қолди: вилоят ахли бу ҚУЛдан қаттиқ жабр кўрди. Оқибатда, 2008 ёки 2009 йилларда Оқсаройдаги подшох ўз «қул»ининг хақиқатда Ямонлигига ишонди шекилли, уни хибсга олишни буюради.
Жиззахликларнинг айтишларича, вилоят хокими Ямонқуловни, Тошкентдан вертолётда келган ниқоблилар куппа кундуз куни қулларига кишан солган холда олиб кетишган.
Шундан буён собиқ хокимнинг тақдири номаълумлигича қолаяпти.
Улуғбек Ашур
Eltuz.com