Cатира
31 январ 2018

Швед прокурори: 5 кишини ўлдирган Оқилов умрбод қамалсин

Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Бу ҳақда ўзбек террорчиси терговига оид матбуот анжуманида прокурор Ҳанс Иҳрман (Hans Ihrman) маълум қилди.

Оқиловнинг ҳимоячиси Йохан Эрикссон (Johan Eriksson)дан иқтибос келтириб, Швециянинг “Экспрессен” нашри айбланувчининг ўз жиноятига иқрорлиги, бироқ уни умрбод жазога ҳукм этишларини истамаслигини билдирганини ёзди.

Адвокат Эрикссоннинг сўзларига кўра, Оқилов уни отиб ташлашлари ёки юк машинаси ҳалокатида ўлишини режалаган.

Стокгольм марказидаги Дроттнинггатанга ҳужумидан олдин шерикларига жўнатган СМСларидан бирида Оқилов: «Мен шаҳар марказига катта машинада чиқиб, одамларни бостираман. Кейин эса полиция мени отиб ташлайди ва тамом», дея ёзган.

Пиво тарқатишга мўлжалланган автомобилни олиб қочиб, одамлар устига ҳайдаган пайти унинг юк халтасида 5 та қўлбола бомба бўлган.

Матбуот анжуманида бутан гази ёрдамида ишлайдиган ушбу бомбалар михлар ва ўткир тиғли металл парчалари билан тўлдирилганлиги айтилди.

«Ўлдириш вақти келди!»

Тергов маълумотларига кўра, Оқилов Швецияда террор актини уюштиришга бир неча ой давомида тайёргарлик кўрган.

Прокурор Ҳанс Иҳрман матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужум қилиш учун 7 апрель жума кунини бекорга танламагани, айни шу куни шаҳар маркази гавжум бўлишини билдиради. Жумладан, бу ҳолат Оқиловнинг чат ёзишмаларида ҳам ўз аксини топган.

“Ўлдириш вақти келди”, дейди Оқилов шерикларига ёзган ўз СМСларидан бирида.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган швед мамлакатига зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

«Ёмон, бир нечтасинигина босдим, холос. Машина бошқа жойга кириб кетди. Ҳозир аэропортдаман. Тупик», дея ёзишга ҳам улгурган эди ҳужумдан сўнг Оқилов телеграм чатида.

Матбуот анжуманида, шунингдек, полиция ва швед махфий хизмати (Säpo) Оқилов тергови юзасидан 9000 саҳифа материал тўплангани, шунинг 600 саҳифаси Оқиловнинг ўзидан олинган сўроққа оид экани билдирилди.

Асли самарқандлик бўлган Раҳмат Оқилов ўтган йилнинг 7 апрелида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 феврал 2024
Пахта саноатида тизимли ислохот қилинмаса мамлакат яна пахтага мажбурлаш тизими деган ботқоққа чўкади. Бу месседжни 2024 йил 1 февраль ...
9 январ 2018
6 январдан инстаграм ва фейсбук саҳифаларида стихияли тарзда ўзбеклар дўппи флешмобини бошлашди. Унга тармоқда бошқа миллатлар ҳам қўшилишди. Зардўзию ...
13 январ 2024
Бугунги кунда дунёнинг Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. ...
6 январ 2023
Бир вақтлар жуда шиддатли бўлган дарёнинг қуйи қисми бўйлаб саёҳат қилар экан, муайян экологик ҳалокатнинг олдини олиш қанчалик мушкул ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...