Асосий мавзулар
3 феврал 2024

Ўзбекистонда пахтага мажбурлаш эҳтимоли баланд қолмоқда

Пахта саноатида тизимли ислохот қилинмаса мамлакат яна пахтага мажбурлаш тизими деган ботқоққа чўкади.

Бу месседжни 2024 йил 1 февраль куни Бош қароргоҳи Берлинда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми ëйинлаган хисоботдан тушуниш мумкин.

Ўзбек форум Ўзбекистонда 2023 йилги пахта ҳосили тўғрисида ҳисобот эълон қилди.

Ҳисобот асосланган мониторинг натижаларига кўра¸ гарчи 2023 йилги пахта терими даврида кенг миқёсда, тизимли, ҳукумат бошчилигидаги мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаган бўлса-да, бир қанча туманларда теримчиларнинг кескин танқислиги ортидан мутасадди раҳбарлар томонидан пахта режаларини бажариш учун етарли миқдордаги теримчиларни топиш мақсадида теримга мажбурлаш кузатилган.

Теримчилар етишмайдими?

Пахта теримчиларига иш ҳақининг пастлиги, қишлоқ жойларида бунга муқобил ишларда юқори даромад олиш имконияти, шунингдек, пандемия тугаганидан кейин Ўзбекистондан минглаб меҳнат муҳожирларининг Россия ва бошқа мамлакатларга қайтиши кўнгилли пахта теримчилари етишмаслигига сабаб бўлди.

Давлат назорати аввалгиларга ўхшаш!

Ўзбекистонда пахтачилик соҳаси хусусийлаштирилганига қарамай, пахта терими устидан давлат назорати тизими ўзгаришсиз қолмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар ва мутасаддилар пахта ҳосилини ўз вақтида териб олиш, республиканинг ҳар бир тумани бўйича ишлаб чиқариш режалари бажарилишини назорат қилиш ишларига масъул.

Ғаниевнинг ойболтаси

Терим жараёнини назорат қилиш учун масъул бўлган Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ўтказган йиғилишларнинг оммага ошкор бўлган ёзувлари шуни кўрсатдики, жазо ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди остида ишлаб чиқариш режаларини бажариш учун мансабдор шахсларга катта босим ўтказилган.

Ўзбекистон яна пахтага мажбурлаш қопқонига тушмасин

Ушбу хулосалар мажбурлаш амалиёти олдини олувчи, уюшмалар ва мустақил мониторинг ўтказиш эркинлигини таъминловчи ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ислоҳотлар орқага қайтмаслигини таъминловчи фуқаролик ва сиёсий ўзгаришларсиз мажбурий меҳнат яна кенг тарқалиши мумкин бўлган ҳақиқий хавфдан далолат беради.

Ҳисоботнинг тўлиқ матни мана бу линкда: https://www.uzbekforum.org/uzbek-cotton-harvest-2023-risk-of-forced-labor-remains-high/

Тағин ўқинг
9 декабр 2019
Мажбурий меҳнат бюросининг Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи Илҳом Ҳамдамовнинг 7 декабрь куни ўз вазифасидан озод этилишини мамлакатдаги ҳокимият таназзулининг ...
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
19 август 2018
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишади. Уни Тошкент портлашлари юзасидан судда гувоҳлик беришга «махсус ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...