Асосий мавзулар
3 октябр 2019

Муҳаммад Солиҳ: Мустақилликни мигрантлар манфаати учун қурбон қилмаймиз!

Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир.

Матвиенконинг айтишича, бу хусусда «Ўзбекистон президенти бир қарорга келган».

Шу ўринда жаноб Шавкат Мирзиёевга бир неча саволимиз бор:

1.РИА Новости каби жиддий хабар агентлигида босилган бу хабарга нега жавоб бермаяпсиз? Бу хабар тўғрими ёки русларнинг уйдирмасими?

2. Агар хабар тўғри бўлса, нега давлатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган бу мавзу ҳақида Матвиенко билади-ю, сизни президент қилиб сайлаб, бошига ўтқазган халқ билмайди?

3. Ўртада шубҳали бир ҳолат бор: Матвиенко Ўзбекистоннинг давлат режаларига ўзбеклардан кўпроқ воқифми?

Баъзи лаганбардорлар бу хоинона режага дастак бериб: «Бу иқтисодий иттифоқ, таҳликали эмас», дейишни бошладилар.

Давлатлар орасидаги ҳар қандай иқтисодий алоқа мутлақо сиёсий алоқанинг инструментидир. Ҳатто энг кучли инструментдир. Буни билиб билмасликка олаётган, бизга бу иттифоқни суқиштираётган ўзбеклар ватан хоинидир.

«Ўзбекистонни демократик ўлка» деб ўйлаётган баъзилар эса масалани референдумга қўйиш ҳақида фикрлар ҳам билдиришяпти.

Бунга зинҳор йўл қўйиш керак эмас. Агар иш референдумга етиб келса, Ўзбекистонга бу бўйинтуруқни кийдириш жуда осонлашади.

Каримов 1991 йил Совет Иттифоқи Конфедерацияси референдумига кириб, 1990 йилда қозонилган Мустақиллик декларациясини қандай осон бекор қилган бўлса, бу муҳтамал референдум Мирзиёев ҳам 1991 йилда эълон қилинган мустақилликни шундай осон бекор қилиши мумкинлигидан дарак беради.

Бир ўзбек ватандоши ўлароқ, ўзбек сиёсатчиларини огоҳлантирмоқчиман. Агар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлати тепасидагилар ким бўлишидан қатъи назар, Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш қарорига келган бўлсалар ва бу қарорини амалга оширсалар, бу акция Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида йўқ бўлишининг бошланиши бўлади. Ва бу ишнинг бошида турганлар ватан хоини деб баҳоланажаклар.

Муҳаммад СОЛИҲ,
Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раҳбари
3.10.2019

Тағин ўқинг
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
24 феврал 2021
Бу Ўзбекистон. Мана бу эса унинг мусаффо осмони. Бу олдинги ўзбек аëллари,улар учтадан туғарди. Ҳозир бу болалар Россияда. “Менинг ...
27 феврал 2019
«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...