Тазарру оловида тобланмаган эл
Бу бахслар НКВД- КГБ пропагандаси яратган заҳарли заминда ўсган мутант дарахтлар меваси каби туюлди менга.
Мамлакатда на Чор мустамлакачиларига сотилганлар ëки бу мустамлаканинг дахшатли давоми бўлган Совет режмига ҳизмат қилганлар қораланмади.
Рус армиясига Тошкент эшикларини очган таъмагир муллалар ҳақида гапирилмайди.
Қўқонда Туркистон мухториятини тугатиб қатли ом қилган дашноқлар ҳақида биров гапирса таъна дашном остида қолади.
1937 йил Сталин қатағонларининг Ўзбекистондаги маънавий ҳайбаракаллачилари бўлган Ғафур Ғулом¸ Ҳамид Олимжон¸ Уйғун¸ Иззат Султон¸ Адулла Қаххор (Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин) қилган жиноятлар ҳақида сукунат бор.
Сталин қатағонларини Ўзбекистонда амалга оширган Усмон Юсупов ҳақида ҳам жим житлик.
Боз устига уларга ҳайкаллар қўйилган. Рус мустамлакасини улуғлаб китоб ëзганлар ҳам иззат ҳурматда ошини ошаб ëшини яшаб юрибди.
Кеча ишдан олинган Бош Прокурор Рашид Қодиров Совет КГБ сида терговчи бўлиб ишлаган. У нафақат ўғри балки Россия ФСБси жосуси бўлгани эҳтимоли юқори.
Зотан мамлакатда люстарция бўлмади¸ олдинги режим югурдаклари қатрон қилинмади.
Шу боис Андижонда одамларни қирган қотил Зокир Алматов ҳам юрибди эрталабки ошларнинг фаҳрий генерали бўлиб.
Шуҳрат Бобожон,
Eltuz.com