Нью-Йорк суди 38 яшар ўзбекни 20 йилга қамади
Америкада ўзбек зўравон, 38 яшар Акмал Нарзиқулов 20 йилга қамалди. Сохта права ясаш, права имтиҳонини сохталаштириш, одам ўғирлаш ва фирибгарлик каби жиноятлар концентрати кўпни кўрган АҚШ ҳакамларини ҳам даҳшатга солди.
Ўзбекистондан келиб Бруклинда яшаган жиноятчи Акмал Нарзиқуловнинг адвокати судяларни раҳм-шафқатга чақираркан, «Акмал бу жиноятларга Ўзбекистон каби каттадан кичик фирибгарлик қиладиган мамлакатда ўрганиб қолган. Ўзбекистонликлар учун бу жиноятлар кундалик ҳолат», дея таъкидлаган. Судя бўлса, «Бузуқ мамлакатдан келган жиноятчининг қандайдир айбини енгиллаштириш ҳуқуқига эга деб ўйлашнинг ўзи мен учун жуда ёқимсиз», дея таъкидлаб, жиноятчи ўз умрининг қолган 20 йилини АҚШ федерал турмасида ўтказиши бўйича ҳукм чиқарган.
Ўзбек жиноятчи қамоқда. Бундан олдин ҳам у фирибгарлик учун 30 ой қамоқда ўтирган ва гўëки тавба қилган бўлиб озод бўлганди. Хўш, Бруклин судялари нафратига сабаб бўлган жиноятлар нимадан иборат? Бир бошдан гапирсам.
Ўзбекистондан келиб Бруклинда яшаëтган 38 яшар Акмал Нарзиқулов ўз шериги билан катта суммада пулни ўмарди. Бу схема бўйича ўғирлик яна давом этиши керак эди, аммо Акмалнинг ўзбек шериги «ўйиндан чиқишга» қарор қилганини айтади.
Воқеа 2019 йил АҚШда юз бермоқда. Ўз шеригининг «поняткага амал қилмагани»дан дарғазаб Акмал Нью-Йоркдан Калифорнияга кетадиган автобусга чиқади. У Калифоирниядаги ўз шеригининг «адабини бериб қўйиш» ниятида эди.
Акмал «Ўйиндан чиқишга қарор қилган» шерикни куппа кундуз куни электрошокер билан уриб ҳушидан кетгизади. Шерик гараж ичида ҳушига келади. У эшик тутқичига ёпишиб, ўзини қутқармоқчи бўлиб ҳаракат қилади. Аммо Акмал Нарзикулов уни ечинишга мажбур қилади (СНБлар методи). Кейин Акмал ўз қурбони қўлидаги чекни нақдлаштириш учун шеригига банк ҳисоби очишни буюради. Жиноятчи талабига кўра, «шерик» АҚШдан чиқиб кетиб, Ўзбекистонга бориши ва ҳар олти ойда 10 минг доллардан ўлпон тўлаши керак эди.
Лекин Федерал Қидирув Бюроси агентлари жабрланувчини мамлакатдан чиқиб кетишдан олдин ЖФК аэропортида ушлаб қолишди. «Шерик» энди жиноят гувоҳига айланди ва бутун схемани фош қилди.
Нарзиқуловнинг Бруклиндаги квартирасидан 293 000 нақд доллар мусодара қилинди. Нарзиқуловни ФҚБ агентлари уни 2019 йил апрел ойида ҳибсга олишди.
Агентлар судга исботлларни тақдим қилишди.
Жиноят кундузи юз берган ва видеога тушиб қолганди.
Нарзикулов ва яна икки киши жабрланувчини 2019 йил 28 март куни Брайтон пляжидаги квартираси ёнида бурчакка тиқиб, уни жлектрошокер қурол билан уриб, машинага судраб олиб кетишган.
У ердан мазлумни гаражга олиб боришган ва ечинишга мажбур қилишди. Нарзиқуловнинг онасига 5000 доллар қарздорлиги тўғрисида нотариал тасдиқланган «қарзни тан олиш хати» га имзо чекишга мажбур қилишди. Кейин мазлумни етаклаб банкка олиб боришди, у ерда уни кичик бизнес учун ҳисоб очишга мажбур қилишди. Бошламасига 2,100 долларни нақдлаштиришга мажбурлашди.
Нарзиқуловнинг адвокати Питер Гуадагнино Акмал Ўзбекистонда кечган болалигида «уйда жуда кўп жиноят ва жисмоний зўравонликларга» гувоҳ бўлганини ва эҳтимол руҳий касалликка чалинганини айтиб, енгиллик сўради.
Гуадагнинонинг сўзларига кўра, Акмал «ўз мамлакатидаги коррупция ва каттадан кичик эртаю кеч содир қиладиган жиноятларни одатий ҳаëт тарзи деб қабул қилган»
Лекин судя айбланивчи қайси гўрдан келган бўлса ҳам енгиллик олишга лойиқ эмас дея, адвокат илтимосини рад қилди.
Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесидаги адлия тизими ўнлаб ўзбек жиноятчиларни минглаб йилга қамаган.
Муқаддан Ўзбекистонлик 24 яшар Абдурасул Жўрабоев, 30 яшар Аброр Ҳабибов, “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганлик ва Туркия орқали Сурияга ўтиб “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбланиб Бруклин суди тарафидан узоқ йилга қамалган.
2012 йил 13 июль куни АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари президент Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган 22 яшар ўзбекистонлик Улуғбек Қодировни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Хуллас, ўзбек Америкада ҳам ўзбек. Бутун танаси ва вужудига коррупция, зўравонлик сингиб кетган яратиқ.
Элтузнинг АҚШдаги тахлилчиси Баҳодир Файзи ушбу жиноятга изох берди:
«Нью-Йорк маҳкамаси бу муттаҳамларни 20 йилга қамади. Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси ва имтиҳонларни сохталаштириш билан шуғулланган экан. Шерикларидан бири булардан айрилмоқчи бўлган, уларнинг орасида келишмовчилик чиқиб жанжал бўлган. Бу аҳмоқлар жиноятчи тўдадан айрилмоқчи бўлган болани ўғирлаб кетиб, пул талаб қилишган. Кейин бу жабрланувчи бола тўғри полисга бориб ҳаммасини сотган. Энг қизиғи, маҳкама жараёнида бу муттаҳамларнинг адвокати “бу йигитларни мамлакатида коррупция, жиноятчилик оддий ҳолат, қолаверса ота-онаси ҳам босим ўтказади” деб жазодан камайтишни истаган. Лекин судя бу жазони камайтириш учун сабаб бўла олмаслигини айтган. Аслида жиноят 2019 йилда содир бўлган, лекин маҳкама кеча якунланди. Бизнинг аҳмоқ ўзбеклар олдин инглизчани ўрганиб, кейин ҳайдовчилик тести топшириш ўрнига, мана шунақа мошенниклик қилишади».
@eltuz