Асосий мавзулар
1 ноябр 2023

Бухоро Давлат тиббиёт институтидаги қариндош-уруғчилик

Хайрли кун, Элтуз канали обуначилари! Хонимлар ва жаноблар! Ўзбекистонда Бош вазир қарорини бекор қилган ректор борлигини биласизми?

Билмасангиз, ушбу лавҳамизни албатта томоша қилинг. Охирида тушуниб оласиз.   

Ўзбекистонда бирор соҳа йўқки, раҳбар идорий услуби оилавий ришталарга узвий боғланмаган бўлса.

Бугун ўз сўзимизга яққол мисол бўла оладиган ана шундай муассисалардан бирига тўхталамиз.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида чуқур томир отган оилавий ришталар, қариндош-уруғчилик муносабатлари, қўштирноқ ичида, бу институтда қандай уйғун муҳит яратгани ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Келинг, гапни чўзмай муддаога ўтсак.

Аввало, гапни институтнинг ҳурматли ректори Шуҳрат Жумаевич Тешаевдан бошлаймиз. 

Университетда барча Шуҳрат Жумаевич ва унинг рафиқаси Елена Александровна Харибова  бу даргоҳдаги барча муҳим масалаларни ҳал қиладиган дуэт эканлигини яхши билади. 

Елена Александровна Институтда Халқаро бўлим бошлиғидир.

Улар доимо бирга юришади. Ҳатто чет эл сафарларига ҳам бирга боришади. Албаттаки, барча харажатлар институт томонидан тўланади. 

Эр-хотин сафарларда институт ҳисобидан харжлайдиган минглаб долларни айтмасак ҳам бўлади.

Икки йил муқаддам Ўзбекистон Прокуратураси барча олийгоҳларга қатъий кўрсатма берди: Ректор ва проректорлар фарзандларига алоҳида имтиёзлар, давлат мукофотларини бермасин!

Аммо, бу кўрсатмани биринчилардан бўлиб Бухоро Давлат Тиббиёт Институти ректори бузиб берди.

Ректорнинг қизи Дилбар Тешаева кечагина ординатурани тамомлаб, бугунга келиб Анотомия кафедрасига ўқитувчи бўлиб жойлашди. Ректорнинг қизи эмасми, Дилбархон барча тадбирларда  олд қаторда ВИП меҳмонлар каби ўтиради. 

Кўтарилиш учун доимо нарвон зарур. У қанчалар мустаҳкам бўлса, шунча шахдам кўтариласиз. Тез орада Дилбархонга бирон кафедрами факультетними ишониб топширишса ҳайрон бўлиб юрманг яна!

Ректорнинг келини Муҳайё Тўхтасиновна Ҳамдамова акушерлик ва генекология кафедрасида ишлайди. 

Ректорни гапирдик-ми, энди проректорларни ҳам унутмайлик.

Гавҳар Жанузоқовна Жарилқасинова ҳам омадли аёл. Унинг фарзанди Азиза Ҳакимовна Жунаидова президент стипендианти ҳисобланади.

Фақат бу эмас. Заҳарли тиллар Гавҳар Жанузоқовна ўз қўли билан талабалар, ҳатто ўқимаган талабаларни сохта ҳужжатлар билан чет давлатлардан «перевод» олиб келишида бош-қош бўлганини иддао қилишади. Албаттаки, бепулга эмас.

Айнан Гавҳар Жанузоқовнанинг таклифи билан институтда бир неча деканат ёпилиб, офис регистрация бўлимлари ташкил қилинди. Аммо яқинда давлат комиссияси платформани Ҳемис дастури буйича текширганида, умуман талабалар киритилмагани аниқ бўлди. Офис регистраторининг асосий кўрсатгичларидан бири – бу Хемис дастури бўлса-ю, аммо платформа ишламаса.

Проректор Ойбек Сафаров ва унинг турмуш ўртоғи Гулноз Сафарованинг жозибаси олдида кимам қарши тура олади дейсиз. Улар бирга ишлашади, бирга дам олишади ва отнинг калласидай маошларни бирга олишади. Бу оила аҳиллиги қанчалик кучли эканлигидан далолатдир. 

Бу маълмотлар – ҳолва учидан патир!

Мана Молия-иқтисодиёт ишлари проректори Ойбек Сафарович Шариповни олайлик.

Компютер технологиялари бўйича бакалавр дипломига Ойбек Сафарович қонун бўйича проректор вазифасида бўлиши мумкин эмас.

Проректорлик лавозимига номзод камида магистр даражасига эга бўлиши керак.

Мавзуга қайстак. Ректор жаноблари анча йирик оилавий империяга эга. Унинг биринчи турмушидан қайниси Бахтиёр Зарипов кафедра мудири бўлса, турмуш ўртоғи Дилором Ҳамдамова факултет декани лавозимида ишламоқда. 

Уларнинг иқтидорли зурриётлари Алишер ва Илҳом ҳам худди шу институтда ўқитувчи! 

Баҳодир Барноевич Сафоев дегани ҳам бор. Баҳодир Сафоев – умумий хирургия кафедрасида кафедра мудири. Унинг ўғли Бобир Сафоев эса айни кафедрада ассистент. Яъни фарзанд ота раҳбарлиги остида ишлайди. Ота-бола жуда кўп саёҳатларни амалга оширган. Ўғли 2 ой Туркияда  малака ошириб келди. Табиийки, харажат институт томонидан тўлалигича қопланди.

Хорижда малака ошириш учун қизил дипломга эга бўлишингиз керак. Яъни институтни аъло баҳоларга тугатган бўлишингиз шарт!

Аммо Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида барча раҳбарларнинг фарзандлари турли важлар билан институт ҳисобидан хориж сафарларига бўлишади.

Ректорнинг қизлари, проректор ва деканларнинг фарзандлари ва улар қаторида келину куёвлар ҳам хизмат сафарига юборилади. Туркия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон…

Табиийки, харажатлар институт бюджетидан тўланади.

Ва ниҳоят, Бухоро Тиббиёт Институтида Салим Сулаймонович Давлатов! Бу шахс институтда таълим сифатига жавобгар! 

Таьлим сифати бўлими барча институт ва университетларда ёпилган бўлсада, тиббиёт институтида сақлаб қолинди. Бу иш ўрини Салим Сулаймонович учун махсус ушлаб турилибдими? Буни биз билмаймиз.

Билганимиз шуки, бу одам шахсан Бош вазир Абдулла Арипов томонидан сайёр йиғин пайтида коррупцияда айбланиб ишдан бўшатилган эди. Аммо, Абдулла Арипов қарори ректор олдида сариқ чақадек гап. Салим Сулаймонович Давлатов жонига ректор оро кирди! 

Ректор Салим Сулаймоновични ўз лавозими, яъни таълим сифати бошлиқлигига қайта тиклади ва ҳатто мукофот сифатида кўкрак нишон ва 85 миллион сўм пул ҳам берди унга. 

Оҳ, нақадар яхши таниш билишчилик мустаҳкам бўлса!

Шу билан Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида қариндош-уруғчилик,  тарафкашлик ва оилавий қадриятлар ҳақидаги юракни қувонтирувчи ҳикоямиз якунланади. 

Кимдир непотизм сирларини ўрганмоқчи бўлса, бу даргоҳга келиб малака ошириши мумкин!

PS: Айни сарлавҳа остидаги видео 1 ноябр куни эрталаб Элтузнинг ютуб каналида эълон қилингани ортидан видеода айрим жузъий хатолар ва камчиликлар борлигини ёзишди.

Хусусан, проректор Жарилқасинованинг биргина қизи эмас, ўғли Амирнинг ҳам стипендиант экани маълум бўлди. Жунаидов Амир Ҳакимжон ўғли — Бухоро Давлат Тиббиёт институти Даволаш факультети талабаси, айни пайтда непотизм ҳаккалак отган институт проректорининг ўғли ҳамдир.

Сиз кўраётган суратда акс этган докторантурага масъул проректор  Матлуба Санаеванинг қизи Мунисахон докторантурага кирган. Видеодаги бу чалкашлик учун узр сўраймиз.

Бироқ бу билан асосий муҳим нуқта, жамиятга берилган сигнал моҳияти ўзгаргани йўқ. Кўпчилик изоҳларда Иститут рахбариятини оқлашга ҳаракат қилишмоқда. От ўрнини той босади. Бу гапларнинг фойдаси йўқ. Нима учун Гондураснинг ёнаётганини ёзмайсан, ва ҳоказо.

Нима учун мамлакатда непотизмга, уруғ-аймоқчиликка ва манфаатлар тўқнашувига кўз юмилиши керак? Нима учун бу муҳим?

Биринчидан Бухородаги Тиббиёт институти Давлат муассасидир. Яъни манфаатлар тўқнашуви Институт рахбариятининг барча уруғ аймоғи халқ тўлаган солиқлар эвазига шаклланган давлат охуридан ем ейиши ва қўштирноқ ичидаги бегоналарнинг бу охурга яқин йўлашига тўсиқ бўлаётганини англатмоқда.

Иккинчидан Бухоро Давлат тиббиёт институтида талабалар чилангарликка эмас тиббиёт соҳаси мутахассислигига  ўқитилади. Келажакда улар айнан сизнинг ҳаёт момотингизни ҳал қилувчи касбларда ишлашади. Улар порахўр, ўғри, каззоб эмас, шифокор бўлиб етишишлари керак. Уларнинг бу ишда ишлашга қанчалик лойиқ шахслар бўлиб етишгани эса уларга қариндошлари ёзиб берган диплом орқали ҳал бўлади.

Учинчидан мамлакатда коррупция, непотизм ва уруғ аймоқчилик авж оларкан, халқнинг танлов ҳуқуқи йўққа чиқади, мамлакат таназзулга юз тутади.

Тағин ўқинг
26 май 2024
Шу йилнинг январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги янги, замонавий ва фойдаланишга тайёр бўлган бинони (муқаддам GM компаниясига тегишли бўлган, ...
10 октябр 2016
Бош вазир ва вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши олдидан унинг йўлларига янги асфальт солиниб, гуллар ўтқазилишидан ташқари бозордаги нархлар ...
20 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Самарқанд вилоятининг Қўшрабо ...
30 август 2021
Президент Ислом Каримов Ўзбекистонни модернизация қилди, дейишганида аслида нотўғри гапиришади. Чунки у бундай қилиш учун на кенг дунёқарашга, на ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...