Дайжест
17 март 2017

«Миллий тикланиш» – Каримовни абадийлаштириш ташаббускори

«Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан Бухородаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди», дея тантанавор эълон қилди «Миллий тикланиш» газетаси (15.03).

Албатта, халқ ўз «қаҳрамон»ларини билиб қўйиши керак. Лекин «Миллий тикланиш» демократик партияси вакилларининг бу «қаҳрамонлиги» юқорининг буйруғи билан бўлгани шубҳасиз.

Агар бундай «қаҳрамонлик» қилиш мавжуд бошқа расмий партияга топширилганда улар бу топшириқни сўзсиз бажаришига шубҳа қилмасангиз асло янглишмайсиз.

Сўнгги вақтларда президентнинг буйруғи билан партиялардан сайланган депутатлар шунча вақт қилмаган иши – «халқ билан мулоқот»га шўнғиб кетгани ҳам фикримизга далил бўла олади.

Хусусан, Миллий Тикланиш депутатлари шу кунларда тўрвасини йўқотган лўлидек маҳаллама-маҳалла чопқиллаб, «халқнинг дардини», «жойлардаги муаммолар»ни ўрганиб юрибди.

Масалан, яқинда улар Сирдарёнинг Сайхунободига бориб, бу ердаги соғлиқни сақлаш соҳаси аҳволини ўрганиб келибди.

«Ҳудуддаги тиббиёт муассасалари, жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари дори-дармон воситалари билан етарли даражада таъминланмаган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи траспорт воситалари, асбоб-ускуналар яроқсиз аҳволга келиб қолган…», деган хулосага келган депутатлар.

Яқиндагина улар Ўзбекистонда «ҳавас қиларли тиббиёт тизими яратилгани, бу бутун дунёда эътироф этилаётгани» ҳақида сафсата сотиб юрганди.

Аммо янги давлат раҳбарининг тинимсиз танқидлари уларнинг ёлғонларини фош этиб қўйди. Лекин депутатлар дарҳол вазиятга мослашиб, кечагина ўзлари оғиз кўпиртириб мақтаган тизимдаги камчиликларни топа оладиган «ўткиркўз лочинлар»га айланди.

Депутатларнинг бугунги ҳолати буюк Навоийнинг «Шер ва дуррож» ҳикоятини эсга туширади. Яъни ёлғончининг аҳволи барибир бир куни вой бўлади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 апрел 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
3 май 2021
Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”нинг телеграм канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жорий йил 24 апрель куни ...
24 декабр 2020
Одатда ревизор тафтиш қилаëтган субъект ҳали қамоққа олинмаган ва кўп ҳолларда ўз жиноий фаолиятини ошиғич ғайрат билан давом қилдираëтган ...
10 феврал 2021
Қул нечун қул, чунки у бўйнидаги занжирга сиғинади. Кейинги дастурни тайёрлаш ниятида навбатдаги туман прокуратурасига бордим. Раҳбар билан кўришиб, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...