Cатира
22 феврал 2018

Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди

Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда “Элтуз” мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса Қодировнинг сўроқ қилиниб қўйиб юборилганини айтди.

Айни пайтда, собиқ Бош прокурорнинг ҳибсга олинмагани, бир нечта сайтларда эълон қилинган бу хабарлар миш-миш экани ҳақида 23 феврал куни Uznews.uz сайти “раддия” билдирди.

Бироқ, Uznews сайти хабарида прокуратурадаги номи келтирилмаган прокуратурадаги ўз манбасига таянади. Бош прокуратуранинг расмий сайти эса бу ҳақда раддия бермаган.

Собиқ Бош прокурорнинг ҳибсга олинганлиги ҳақидаги хабарни “Элтуз” нашри ўзининг бир нечта манбасига таяниб, 22 феврал куни билдирган эди. Манбанинг айтишича, Қодиров Зангиота туманидаги ховлисидан қўлига кишан солиниб олиб кетилган.

Шунингдек расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўша куни бир неча нафар собиқ мулозимлар ҳам сўроқ қилинган. Улар орасида МХХнинг ўтган ой ишдан олинган собиқ раиси генерал Рустам Иноятовнинг ҳам борлиги иддао қилинмоқда.

“Элтуз” нашри воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 январ 2018
Тошкент шаҳри марказидаги модерн меъморчилик намунаси бўлган Киночилар уйи ва бошқа биноларнинг бузилиши Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ...
4 май 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Бу партия мен орзу қилган икки мақсадни кўзлаган эди. Биринчиси Совет Иттифоқидан буткул ажралиб чиқиб эркин ...
11 май 2020
1994 йилдан бери сургунда яшаëтган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ 10 май куни ўзининг фейсбук саҳифасида Ўзбекистон президенти истеъфосини талаб ...
24 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...