Cатира
17 апрел 2018

Ўзбекистонда Путин ташвиқотини тарқатувчи ТВ канал очилади

Россиянинг «Биринчи» телеканали Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида алоҳида телеканал очмоқчи. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу масала Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Россия алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин ўртасида келишилган.

Гап нафақат Россиянинг битта канали, балки ВГТРК, «Россия Сегодня», «Россия 24» каналлари дастурлари режиссёрларининг Ўзбекистон ахборот майдонида фаолият бошлаши ҳақида бормоқда.

«Юқоридагилар анъанавий журналистика вакиллари, оддий ОАВ эмас. Булар ахборот урушида қатнашаётган РФ инфоқўшинлари. Тошкент дарвозаларининг калитини ўз қўлимиз билан топшириб қўймаяпмизми?» дея ёзди бу ҳақда фейсбук блогери Сардор Салим.

Икки давлат ўртасидаги келишувларда бугунги кунда энг кўп ўзбекистонликлар яшаётган Россияда ўзбек канали очиш тўғрисида гап ҳам йўқлиги битимнинг бирёқламалигини англатади. Бироқ бу хабар Ўзбекистонни Россияга қўш қўллаб тутқазиш ғояси тарафдорлари тегирмонига ҳам сув қуймоқда.

«Айтайлик, Ўзбекистоннинг Россияга қўшилишидан давлат зарар кўрар, лекин оддий халқ, оддий аҳолига бўладиган фойда ва зарарни бир тарозига қўйиб чиқсак нима дейсиз? Шу мавзуни ҳам ўртага ташлаб кўринг», дея ёзди Сардор Салимга жавобан Салим Устахонов исмли фейсбук юзери.

Айни пайтда бу хабар шусиз ҳам Россиянинг Яқин Шарқда ва Украинада олиб бораётган урушидан норози ижтимоий тармоқдаги айрим ўзбекистонликларнинг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда.

«Ҳеч ким сезмади шекилли. Аннексия қилинган Қримга бориши мумкин экан фахрийларимиз. Бутун дунё қарши чиқаётган балога бош суқиш кимнинг хаёлига келди экан?»

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2016
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака! Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ...
16 апрел 2024
Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан ёзилган ва Элтузнинг телеграм каналида чоп этилган шикоят мактуби юзасидан навбатдаги ...
6 июл 2022
Конституцияга ўзгартиш олдидан тўполон кўтарилган Қорақалпоғистонда ҳамон интернет ишламай турибди, маҳаллий аҳоли айрим ҳудудларда электр токи йўқлигини айтмоқда. «Элтуз» ...
26 май 2022
Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...