UzPoster
23 июл 2018

Месут Ўзил ирқчилик боис терма жамоани тарк этди

«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 29 ёшли Месут Ўзилнинг турк эканлиги Германиянинг жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги боис, унинг юзига солинди.

«Агар ғолиб чиқсак – биз немис, ютқазcак келгиндимиз», – дея ёзди у ўз твиттерида.

Асли Германияда туғилган Ўзил бу мамлакат терма жамоасида тўққиз йил давомида тўп суриб, 23 гол киритган. 2014 йилги жаҳон кубогида мамлакатнинг олтинга сазовор бўлишида ҳам Ўзилнинг ҳиссаси катта.

Немис термасидаги турк ўйинчилари, жумладан, «Арсенал»даги Месут Ўзилдан ташқари «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гундўғон ва «Эвертон» ҳужумчиси Сенк Тўсин шаънига ҳам жаҳон чемпионатидаги мағлубият боис маломатлар ёғилган эди.

Зиддиятга сабаб бўлган Эрдўғон билан тушган суратини атай эълон қилганига шаъма қиларкан, Ўзил:

«Мен ортиқ гуноҳ эчкиси бўлишни истамайман. Чунки (Рейнҳард Гриндел DFB президенти. Элтуз) ўз ишини эплолмади. Шу расмни қўймасам ҳам жамоадан мени ҳайдашини билардим», дея ёзди у.

Футбол юлдузи илгари немис майкасини ифтихор билан кийгани, бироқ бошқарув персоналидаги миллатчилик ва ҳурматсизликдан сўнг ортиқ бундай қила олмаслигини билдирди.

«Гарчи Германия менга кўп нарсалар берди ва бу юртда кўп яхши инсонлар бор!» дея ёзди Месут Ўзил ижтимоий тармоқда қолдирган баёнотида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
28 апрел 2021
«Абдулла Ғарип Продакшн», рассом Элсевар, рассом Туз ва «Элтуз» янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг учинчи қисмини тақдим этади. ...
17 сентябр 2019
«Фарҳод тўнқайиб томоша қилаётганлардан бирининг думбасига зарб билан тепди. Тепки еган “томошабин” “вой!” деб бақирди. Бақириқдан сўнг уч сония ...
27 апрел 2023
Ўлмасни худой, синмасни кулол яратмас. Одам ҳам қарийди. Шу боис пенсия ëши белгиланган. Ëши бир жойга борган одам давлатни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...