сешанба,
24 декабр 2024
8 сентябр 2018
Ўзбек палови энг зўр кўча овқати ўнталигига кирди
Британиянинг «Гардиан» (the Gardian) газетаси дунёдаги энг яхши кўча овқатлари рўйхатини эълон қилди. Газетхонларнинг гастрономик таъбига кўра, ўзбек палови рўйхатдаги ўнталикдан ўрин олган. Мақолада Ўзбекистонга саёҳат қилган Робнинг фикри келтирилади:
«Ўзбекистоннинг қаерида бўлманг, палов пишаётган улкан қозон узоқда эмасдай туюлади. Уни очиқ олов устида пиширишади. Асосий масаллиқлари гуруч, гўшт ва сабзавот. Менинг севадиганим тўй паловига тағин нўхат билан кишмиш қўшилади. Тошкентнинг бозорида адашиб юрганимизда, узун ўриндиқда тушликка ўтирган бир гуруҳ ишчилар улкан ликобчага сузилган шундай форсий таомдан татиб кўришни таклиф этишди. Меҳмондўст мамлакатнинг ажойиб ўрнаги».