Асосий мавзулар
19 октябр 2018

Ўзбекистонда АЭС қурилиши биз ўйлагандан-да хавфлироқ

Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни остида тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир шарҳини эълон қилади. Умида Аҳмедова фотоси: Анвар Назир жамоатчилик фаоллари билан.

Фавқулодда вазият

Менинг тахминларим ҳақиқат бўлиб чиқди, атом станциясини қуриш лойиҳаси биз ўйлагандан кўра хавфлироқ. Бу лойиҳа шу даражада даҳшатли эканки, унга бугун ҳаттоки кўпчилик вазирлар, бош вазир ўринбосарлари, Фанлар академиясининг раҳбарлари, академиклар норасмий қарши чиқишмоқда.

Олдинги таклифда Москва АЭСнинг энг даҳшатли томони бўлган ўта юқори заҳарли чиқиндилар муаммосини “ўзимиз олиб кетамиз”, деб ҳал этмоқчи эди. Энди эса бирдан бу таклифини қайтиб олиб, бошимизга катта, мисли келмаган фалокатни ташламоқчи.

Вазият жиддийлигининг кўрсаткичи «Росатом» агентлиги етакчисининг баёноти. Россия томони умид қилар эмиш, АЭС қурилиши ҳақидаги шартнома янаги йил баҳорида икки томон тарафидан қабул қилинади, деб. Демак, ҳали ҳаттоки шартнома тайёр эмас, контракт йўқ экан. Лойиҳа демак муаммо, баҳсли.

Хуллас, Ш.Мирзиёев бу ташаббуси билан яна битта катта муаммони бошимизга бало қилди. Тошкентда АЭС қурилишига икки президент тарафидан старт берилиши бу ҳали мавзуга нуқта қўйилди, деган эмас қисқаси.

Орол фожеасидан ҳам хавфли оқибатлар

Чиқиндаларни ўзимизда қолдириш нимаси билан бизга хавф солмоқда ,деган саволга жавоб: Ўзбекистон юқори токсик ва ўта хавфли ядро чиқиндиларининг катта майдонига айланиши – бу Орол фожеасидан баттар фалокат, инсонга нисбатан ва атроф-муҳитга нисбатан таъсири бўйича. Бугун давлатимиз яқин келажагимизни вайронагарчиликка очиб бермоқда. Булар ҳис-туйғулар эмас, бу ҳақиқатдир.

Россия эса ўз алдови билан шерик сифатида энг шафқатсиз душмандан кўра ёмонроқ эканини яна бир бор исботлади. Генетикаси бузуқ насл туғилиши, жиддий саратонлар турларининг эпидемияси, миллат генофондига ақлга келмаган улкан зарарлар – буларнинг барчаси қўрқинчли туш эмас, бу энди ҳақиқат бўлиши мумкин, яқин келажагимиз бўлиши мумкин.

Вазият ўта жиддий ва бу ҳали муаммонинг ҳаммаси эмас. Сувнинг кўп кетиши АЭС ишида ҳам ҳали муаммонинг ҳаммаси эмас, иссиқ ҳароратда АЭС ишлаб чиқарадиган қувватнинг ярмини ёки ярмидан камини ишлаб чиқаришга кучи этади, чунки иссиқ ҳароратда АЭСни ўта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим ва буни ҳамма билади.

Энди бизда «Росатом» танлаган масканни қаранг, Бухоро билан Навоийнинг ўртаси, очиқ, жазирама ёндирадиган иссиқ жой. Бу жойда АЭС қурилса, айтилган қувватининг 20% ни эмас, ундан анча камини ишлаб бериши мумкин , агар умуман ёзда, кузнинг биринчи ойларида ва баҳорнинг иккинчи ярмида тўхтатилиб қўйилмаса АЭС иши.

Ўзбекистон қарзга ботади

Яна битта муаммо молиялаштириш билан боғлиқ: АЭСларнинг олдиндан белгиланган нархи доим, қурилиш жараёнида қимматлашади. Россия қурган АЭСлар шунақа, чунки бунга сабаб Россия иқтисодининг оғир бугунги аҳволи ва келажакда бу аҳвол фақат оғирлашади. Рублнинг сакраши бунақа лойиҳаларнинг қимматлашишига олиб келади ва бизга ҳам бугун бу долзарб.

Чунки АЭСнинг нархи ҳали анча мунча қимматлашади ва бу биз оладиган кредитнинг қимматлашиши дегани. Бу дегани эртага биз учун бу қарз, фоизларини ҳисобга олмасак ҳам қимматга, анча мунча, тушади.

Лойиҳа тўхтатилиши керак

Қисқаси, баҳоргача нима бўлмасин, бу лойиҳани тўхтатиш зарур. Ёлғиз президентнинг ўзи бугун бу лойиҳанинг тарафдори ва бу ерда ўзинг салбий ролини Алишер Усмонов ўйнамоқда, асли шу одам бугун дирижёр.

Ҳозирги вазият ўзи жуда қийин, ноннинг баҳоси ўсиши, чексиз инфляция, ёруғликнинг, газнинг ва иссиқликнинг қимматлашиши, иссиқ сув ва газ босимининг пасайиши ҳаттоки энди Тошкентнинг марказий туманларида кузатилмоқда.

Қисқаси, АЭСсиз ҳам мамлакатда жуда қийин ва хавфли ижтимоий аҳвол. АЭС эса бу аҳволни фақат бундан баттар даҳшатга солмоқда.

Анвар Назир
Тошкентлик таҳлилчи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
4 сентябр 2022
16 августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг 131 миллион доллар пули Швейцария ҳукумати билан келишув доирасида “дарҳол” республикага қайтарилишини ...
4 октябр 2017
4 октябр куни тушдан кейин 67 ёшли маҳкум журналист Солижон Абдураҳмонов Қаршидаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Фото: Ҳуқуқ фаоли ...
3 апрел 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс устидан Тошкент шаҳри судида 2 апрель кунги маҳкамада, асосан, Ҳаётхон Насриддинов ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...