UzPoster
5 ноябр 2018

Пахтага қўли теккан одам бахтли бўладими?

Бу йилги пахта терими мавсумида Фарғона вилоятида олингани айтилаётган, ижтимоий тармоқда пайдо бўлган фотосуратларда “Пахтага қўли теккан одам – бахтли одам!” шиори акс этган.

Ўзбек пахтачилигининг бу янги шиори ижтимоий тармоқда кулгили мемларга айланди.

«Айтдим-а, нега ҳеч бир ишда БАХТ кулиб боқмаяпти деб!? Бугун «аптечний» пахтага қўлимни қайта-қайта текизиб олдим…», дея ёзув қолдирди cурат остига чирчиқлик Илҳом Каримов.

«Пахтага қўли тегмаган одамлар бахтсизми?» дея савол ёзди шундай расм акс этган пост остига Зикриллохон Эргашев исмли юзер.  

Бошқа юзерлар ҳам «агар шундай бўлганида дунёда бахтсиз одамнинг ўзи қолмасди», деган мазмундаги фикрларни ёзишмоқда.

2018 йилги пахта мавсуми бир-биридан абсурд шиорлари билан тарихга кирди.

Аввалроқ тармоқда ўзбек имомларининг «Пахта териш ибодатдур!» деган калимасини қайтариш урф бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 март 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти ...
12 май 2015
«Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 ...
20 январ 2017
Фарғона вилоятида халқ таълими ва бошқа бюджет ташкилотлари хизматчилари буғдой экилган далаларга маҳаллий ўғит – гўнг сочишга чиқарилди. «Туман ...
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на учун дунёга келдинг,Кайфиятинг баён ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...