Cатира
15 ноябр 2018

“Ютуб”ни ер ютди, “фейсбук”ка қозиқ қоқилди

Ўзбекистонда баъзан “ютуб”, баъзан “фейсбук” каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда.

15 ноябрь куни “Элтуз” нашри Downdetector сайти орқали “ютуб” каналидаги узилишлар эпицентри Тошкент, Андижон, Нукус шаҳарларига тўғри келганини, “фейсбук” эса кўпроқ Тошкентда тўсилаётганини кузатди.

ЎзА мухбири Инобат Аҳатова 13 ноябрь куни “Youtubeни ер ютдими?” деган мақоласида “Ўзбектелеком” вакили Бобур Абдуллаевдан иқтибос келтириб, Youtubeнинг ишламаслигига компания айбдор эмаслигини билдирган эди.

Бундан илгари Ўзбекистондаги интернет монополисти бўлган “Ўзбектелеком” раҳбарлари “фейсбук”даги қусурни ҳам шу тариқа ўзларидан соқит қилишган эди.

Қизиғи, “Youtubeни ер ютдими?” сарлавҳаси остидаги мақоланинг ўзи ҳам 15 ноябрга келиб “ер ютган” каби расмий сайт саҳифасидан ғойиб бўлди.

Шу йилнинг майида эса Ўзбекистонда оммавий саналган “Телеграм” мессенжери узоқ вақт ишламай қолгач, юзерлар кўплаб маълумотларини йўқотишган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 январ 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
21 ноябр 2017
Ўзбекистон БМТнинг Қримга нисбатан Россия сиёсатини қораловчи резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берди. Ушбу ҳужжатни 75 давлат қўллаб-қувватлади, 25 давлат ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
13 феврал 2018
Президент Мирзиёев 13 февраль куни Давлат божхона қўмитаси раиси генерал Муиджон Тоҳирийни ишдан олиб, ўрнига Муроджон Азимовни тайинлади. Ўзбекистон ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...