Асосий мавзулар
28 ноябр 2018

Қўшиқчи Севара Назархон «сунна тиббиёти»ни реклама қилмоқда

Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархонни маҳаллий ТВда ва бошқа жойларда намойиш этилаётган реклама роликларида кўп учратиш мумкин. Унинг ҳамма танийдиган чеҳраси шаҳардаги баннерлар, турли ОАВларнинг реклама буклетларини безаб турибди.

Сўнгги вақтларда эса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Севаранинг интернет, жумладан, Инстаграмда кучайиб бораётган бир реклама фаолиятига эътибор қаратмоқда. Яъни у “араб тиббиёти” ва “сунна бўйича яшаш”ни зўр бериб тарғиб қилмоқда, деб ёзди “Азия Терра” Интернет нашри.

Сунна бўйича яшаш деганда Қуръон ақидалари ва ислом дини асосчиси ҳаётига мос равишда яшаш тушунилади.

“Сунна бўйича яшаш”нинг асосий маҳсулотларидан бири сифатида Севара, масалан, “Талбина” (сули унига сут ва асал қўшиб тайёрланадиган тўйимли егулик)ни реклама қилмоқда. Хонанданинг Инстаграмдаги ёзувларига қараганда, бу унинг укасининг бизнеси ва таниқли опа унга ўз маҳсулотларини истеъмолчиларга тарғиб қилишга ёрдам беряпти.

Шарҳ қолдираётганларнинг аксарияти Севара Назархон каби юксак мақомдаги машҳур кишилар учун сохта маънавият (оддий қилиб айтганда, алдамчилик, лўттибозлик билан пул ишлаш) бегона эмаслигини афсус билан таъкидлашмоқда.

“Илгари руҳонийлар ибодатга келувчиларга қандайдир шақилдоқларини сотган бўлса, энди оддий тадбиркорлар ҳам сизни айнан унинг маҳсулотини сотиб олиш худога ёқадиган ҳақиқий ишлигига ишонтириш учун ўз маҳсулотларини тиқиштирмоқда,- деб ёзди ўзининг ФБдаги саҳифасида филолог Рафаэль Сатторов. – Мени таниқли ва талантли хонанда Севара Назархон ўз Инстаграмида блоклаган кунларга ҳам етиб келдим. (…) Мен у ерда диний мавзуда ўзини пиар қилиш ва “Талбина” номли фейк лохотронни реклама қилиш талантли актрисага ярашмайди, деб ёзгандим. Айтсам ишонмаймиз, “Талбина” маҳсулотини сотиб олиш ва истеъмол қилиш сунна бўйича яшашни англатар экан. Бунақа амални мен аввал эшитмагандим, аммо ажаблантира бошлаяпти”.

Яна Рафаэль Сатторов: “Биз уларнинг рекламадан пул топишини эмас, балки савдо-сотиғида дин мавзусидан юзсизларча фойдаланаётганини қоралаётирмиз. Ҳа, дин ва сиёсат аралашиб кетганда инквизиция бошланади, деб Камью тўғри айтган эди”, деб қўшимча қилди.

Фойдаланувчиларнинг билдиришича, Севара Назархон фақат унинг ёзганларини мақтаётган шарҳларни қолдириб, танққидий кайфиятдаги муаллифларни блокламоқда.

Бироқ “мўмина”лик хонанданинг ўз танасига турли татуировкалар чиздиришига (“Ўзбекнаво” менталитетга “мос келмайдиган” бундай ўзини намоён этишларга қандай муносабат билдиришини билиш қизиқ бўларди) монеълик қилмаган, дея таъкидламоқда муҳокама иштирокчилари.

Айтиш керакки, айни пайтда унда татуировкалар бўлмаслиги ҳам мумкин. Аввалроқ Севара Назархон улардан қутулишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тағин ўқинг
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси Убайдулло Хўжа Бухоро амирлигидаги ...
7 апрел 2020
«Элтуз» рассом Кирпининг коронавирус карантини туркумидан янги карикатурасини тақдим этади.
21 апрел 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...