Кўзқараш
22 январ 2019

Вазирлик Facebook билан алоқа ўрната олмаяпти

Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли.

Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб кетишини (кейин маълум бўлишича, қисқа муддатга) бузилиш дея аташди. Яъни, англашимизча, тармоқдаги узилиш.

Энди эса улар Facebook маъмурияти билан боғланишга ёрдам сўраб Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишмоқда.

Кимдир Марсдан сув, кимдир қўшни юлдузлар буржидан ҳаёт ахтаради, кимдир эса Facebook билан алоқа ўрнатмоқчи. Дарҳақиқат, дипломатлар ёрдамисиз буни қандай уддалаш мумкин?

Муҳими, нима учун? Унинг Ўзбекистонда ўз-ўзини тўсиб қўйиши сабабини сўраш учунми? Нега тўсатдан буни бошлашди?

Йўқ. Юмор ҳиссининг бўлгани яхши. Агар шундай туйғу бўлмаса, чироқларимизни ўчириб қўйсак ҳам бўлаверади. Ҳар ҳолда умид сўнгани йўқ.

Юлий Юсупов
Иқтисодий тараққиёт маркази директори фейсбук саҳифасидан

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 ноябр 2019
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ниҳоят Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларига таҳдидига ўз муносабатини билдирди. Гарчи унинг баёнотида айнан ...
29 ноябр 2024
РТ: Хафта Илон Маск учирган ракета каби зувв этиб айланди ва мен сизлар билан яна юзма юзман. МС: Ничиксизла мўччи ...
6 декабр 2018
2018 йилнинг 4 декабрь куни Тошкент шаҳри судида бўлиб ўтган апелляция маҳкамасида айбланувчи Шаҳноза Бойқунусова маҳкамага Ўзбекистон ички ишлар ...
30 апрел 2021
Орзу қанотида  ëшлик ҳам ўтди Худди тонг тумани ë уйқу мисол. Кўкрак қафасида Эрк қушим, Чўтир истибдоднинг тагида  Патлари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...