Cатира
13 август 2019

Алламжонов «Озодлик» радиосини нега айблади?

Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин айбловлар билан «Озодлик»ка хуруж қилди. «Озодлик» гўёки Алламжоновнинг ФБдаги айтган калимасини контекстдан «юлиб олиш»да айбланди. Кўрайлик-чи, «Озодлик»нинг бу қилмиши нимадан иборат экан. Аҳа, топдим:   

(Ozodlik Radiosi 9 August at 14:59)

Комил Алламжонов: «Одамларда пул пайдо бўлса, улар инжиқ бўлиб қолади ва уларни оддий ва арзон нарсалар билан ҳайрон қилолмай қоласан. Улар ҳаёт пул билан гўзаллигини тушунади».

Яъни улар ушбу цитатани шунчаки келтиришди ва бошқа нарса қўшишмади. Бу мумкин эмасмиди? Ахир бу гапларни айтган Алламжонов ўз сўзларини рад этмаяпти-ку?!

Шундан сўнг улар шаънига айбловлар ёғилди, кимдир ФБда салбий изоҳлар ёзди. Улардан кимлардир аноним никлардан фойдаланди. Мана, уларни энди агентлик жиноий жавобгарликка тортиш билан шуғулланмоқчи. Ўқиймиз:

«Ушбу вазият ёлғон ахборотларни тарқатиш учун сохта профилларни жалб қилиш дунё миқёсида ҳақиқий хавфга айланганини яна бир бор яққол кўрсатмоқда. Бу эса уларга нисбатан чора кўришни талаб этади. Сохта аккаунтларнинг бундай фаоллиги Ўзбекистон медиа майдонида ҳам кузатилмоқда, бунда муайян шахслар доирасининг манфаатлари йўлида сохта аккаунтлардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан бугунги кунда агентлик томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилади».

Мана, энди ким ўз шахсини никлар ортига беркитаётган бўлса, эҳтиёт бўлинг. Сизлар билан шуғулланишади. Мен VPN орқали эфирга чиқиш билан ўз IP-адресларингизни яширишингизни маслаҳат бераман.

Материал охирида агентлик тағин «Озодлик»ка ҳужум қилади: «… Биз “Озодлик” радиоси ахборот билан ишлашда ғирром усулларни қўллаши ҳамда журналистик фаолият ва этика тамойилларини бузишда давом этаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Ушбу ОАВ раҳбарияти ҳозирга қадар АОКАнинг аввал юборган расмий мурожаатларига жавоб қайтармади…».

Бундай иддао қаердан чиқаяпти? Эй, бизнинг инжиқ Алламжоновимиз, сизда мантиқ деган нарса борми? Агар кимдир ФБдаги изоҳларида сизга ёқмайдиган гапларни ёзаётган бўлса, бунга  «Озодлик»нинг нима дахли бор?

PS: Дарвоқе, аноним никлар ортида сиз ёллаган троллар кўпроқ учраяпти, жаноб Капризмен.

Алишер Илҳомов
Сиёсий таҳлилчи, фейсбук саҳифасидан
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2019
2018 йил декабрь ойида Сирдарё вилояти жиноят ишлари суди Сардоба пахта тозалаш заводидаги талон-торожликлар бўйича ишни кўриб чиқди. Айбланувчилар ...
7 феврал 2018
Наманганнинг Косонсой туманида 5 февраль куни 36 киши хасипдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, улар ...
13 май 2017
ТошДУнинг журфагида биз 1988-1993 йилларда ўқидик. Раҳматли домламиз профессор Очил Тоғаев публицистикадан дарс берардилар. Домлага нисбатан кўпчилик талабаларнинг ҳурмати ...
27 март 2019
Илк бор фазони забт этган совет космонавти Юрий Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 учоғи, расмий маълумотларга кўра, 1968 йилнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...