Cатира
3 феврал 2020

Гумондорни уриб ўлдириш ИИБда табиий ҳолатми?

Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди.

Ички ишлар вазири ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ўғирликда гумон қилинган 32 яшар Юсуф Абдураҳмоновнинг оғир қийноқ остида ўлдирилгани юзасидан изоҳ бериб, тергов идораларида бундай ҳодиса одатий нарса эканини хотиржам оҳангда таъкидлади.

“Ички ишлар органлари биносида одам ўлиши янгилик эмас. Бу табиий ҳолат. Шундай бўлиб келган илгари ҳам. Чунки айрим ҳолатда одам ўзининг жонига қасд қилади. Стресс ҳолатларга тушади. Юқоридаги ҳолатда ҳам шундай бўлган”, деди маҳаллий блогерлар ва журналистлар олдида чиқиш қилган ИИВ расмийси.

“Элтуз” нашри 27 январь куни Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эди.

Брифингда таъкидланишича, Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг айрим ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми («Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш») ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорлардан икки нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, ишга алоқадор бошқа ходимларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2020
Демократия ҳоким бўлган давлатларда ирқчилик ва антисемитизм (яҳудийларни ёмон кўриш) қаттиқ қораланади. Қора танлини “негр”, лотинамерикаликни “латинос”, яҳудийни “лаънати ...
18 ноябр 2016
Бугунги кунда Ўзбекистонда на президентликка номзодлар, на уларни қўллаётган партияларнинг ҳукуматга ёки бир-бирига сиёсий мухолиф эмаслигини кузатиш мумкин. Президент ...
15 ноябр 2015
Бу йил пахта тера олмадим, деб “хафа бўлиб” юргандим. Лекин кеча синфдошим Қадамбойнинг ғўзапоясини (поқолини) теришгани кўмакка (ёрдамга) борганимда ...
11 май 2020
1994 йилдан бери сургунда яшаëтган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ 10 май куни ўзининг фейсбук саҳифасида Ўзбекистон президенти истеъфосини талаб ...
Блоглар
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...